Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1966 Дата решения 03.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение XA KOR DON Ответчик / Подсудимый SAYXUNOBOD-SAHOVATI
Source ID 3edf4782-7fd6-4312-8d0e-5655adaf71e1 Claim ID PDF Hash da36ba01a16cce5c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1966-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 03 апрель Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар "SAYXUNOBOD-SAHOVATI" AS'ULIYATI HEKLANGAN JA IYATдан 139 478 432 сўм асосий қарз ва 67 275 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар раҳбари Н.Неъматов, даъвогар жамият вакиллари Ж.Хайдаров (2025 йил 03 январдаги 01-сонли ишончнома асосида), А.Велулаев (2025 йил 06 мартдаги 09-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "SAYXUNOBODSAHOVATI" AS'ULIYATI HEKLANGAN JA IYAT (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 139 478 432 сўм асосий қарз ва 67 275 000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата, жавобгар ва учинчи шахс (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024 йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни ташкил этишини, 2024 йилда 97.5 тонна ўрнига 42.726 тонна ғалла топшириб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлигини ва шартномада келишилган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, ҳозирда жавобгарнинг қарздорлиги 35 203 592 сўмни ташкил этишини билдириб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 ноябрда 172/24сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Шунингдек “Сайхунобод-Саҳоват” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “Қарздор” деб юритилади), бир томонда “Жасурбек агро гранд” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “Қарзни қабул қилиб олувчи” деб юритилади), иккинчи томонда “Хамкор Дон” масъулияти чекланган жамияти (келгусида “Ҳақдор” деб юритилади) ўртасида 2024 йил 14 октябрда уч томонлама 13-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.5 бандига кўра, “Қарздор” билан “Ҳақдор” ўртасида мажбуриятларнинг янгиланиши муносабати билан “Ҳақдор” “Қарздор” дан асосий қарз бўйича олиши лозим бўлган жами 33 868 909 сўмдан ушбу шартнома кучга кириши билан “Қарздор” ва “Ҳақдор” ўртасидаги шартнома бўйича қарз мажбуриятининг 33 868 909 сўм миқдоридаги қарз мажбуриятини қабул қилган. Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган. Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган. Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар етказилиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан 104 274 850 сўм қарздорлик қопланган ва 35 203 592 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 35 203 592 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни, асосий қарз ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномага асосан 67 275 000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида, шартномада белгиланган маҳсулотни ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда “хўжалик” “тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, даъвогарга шартномада белгиланган 97.5 тонна ғалла маҳсулотини етказиб бермаган. Жавобгар томонидан даъвогарга топширилган буғдой маҳсулоти нархи 1 тоннаси учун 2 300 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Даъвогарнинг топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жавобгардан жарима ундириш талаби асосли ва жарима ҳисоби тўғри ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, жарима ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 9 420 000 сўм жарима ундиришни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 4 135 068,64 сўм давлат божи харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатидаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "SAYXUNOBOD-SAHOVATI" AS'ULIYATI HEKLANGAN JA IYAT ҳисобидан даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 35 203 592 сўм асосий қарз, 9 420 000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 37500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар "SAYXUNOBOD-SAHOVATI" AS'ULIYATI HEKLANGAN JA IYATдан 4 135 068,64 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов