Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2679 Дата решения 02.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 36b69581-bcbb-41fb-b009-c42f49e4908e Claim ID PDF Hash e4a7518d8c8a8d5e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
Мазкур кодекснинг 221-моддаси Мазкур кодекс 221 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/0000-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 02 апрель Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ишончли вакили ФФФ (ишончнома асосида), иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1.211.383.105,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи ХХХ (кейинги ўринларда Аризачи деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар)га нисбатан 1.211.383.105,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ишга суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили муқаддам 2025 йил 09 январдаги Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2401/2213-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар билан SH ING ZURE TE TILE . LTD корхона и (Хитой Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200542776308095683210200003) бўйича 50.000 АҚШ долларига ва ИП IZERE: Суиндиков Д. (Қозоғистон Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200829053308095683210200001)га асосан 128.000 АҚШ долларига нисбатан молиявий жарима қўлланилганлиги, шу сабабли қўлланилган молиявий жарма суммаларини чиқариб ташлаган ҳолда жами мавжуд 88.750 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик бўйича (35 фоиз миқдорида, валюта курси: 12.975 сўм) 403.037.490,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўради ҳамда бу ҳақда ёзма фикр тақдим этди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар, шунингдек ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси суд муҳокамасига келмади ёки вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бу ҳолда суд, ИПКнинг 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар ва учинчи шахс вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд аризачи вакилинингтушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 10 февралдаги 13-27/58-хдфу-сонли хати билан тақдим этилган маълумотга асосан 2025 йил 01 февраль ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорликлар аниқланган. Унга кўра, ИП IZERE: Суиндиков Д. (Қозоғистон Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200829053308095683210200001), SH ING ZURE TE TILE . LTD корхона и (Хитой Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200542776308095683210200003), SH ING N DEER I RT ND E RT ,. LTD корхона и (Хитой Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномалари (шартнома IDR: 200542776308095683210200004), SH ING KEQI Q SH REFU I RT ND E RT ,. LTD корхонаси (Хитой Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномалари (шартнома IDR: 200542776308095683210200005), ООО ОПТИ-ФРУТ корхона и (Украина Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномалари (шартнома IDR: 200829053308095683210100003)лари тузилганлиги ва мазкур шартномалар бўйича жами88.750 АҚШ долларига тенг миқдорда дебиторлик қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорликлар мавжудлиги юзасидан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилоят божхона бошқармаси томонидан жавобгарнинг чет эл ҳамкорлари билан тузилган шартнома бўйича ёзма маълумотномада ҳам қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига мувофиқ даъвогар жавобгарга 1.211.383.105,62 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, ёзма талабнома билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан 1.211.383.105,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Аниқланишича, муқаддам Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 09 январдаги 4-1204-2401/2213-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар билан SH ING ZURE TE TILE . LTD корхона и (Хитой Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200542776308095683210200003) бўйича 50.000 АҚШ долларига ва ИП IZERE: Суиндиков Д. (Қозоғистон Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200829053308095683210200001)га асосан 128.000 АҚШ долларига нисбатан молиявий жарима қўлланилган. Шу сабабли, қўлланилган молиявий жарма суммаларини чиқариб ташлаган ҳолда жами 88.750 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик (35 фоиз миқдорида, валюта курси: 12.975 сўм) мавжуд. Бу ҳақда аризачи вакили судга оғзаки тушунтириш берди ва 88.750 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик бўйича 403.037.490,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш лозимлиги тўғрисида ёзма маълумот тақдим этди. ИПКнинг 217-моддаси иккинчи қисмига кўра,суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Мазкур кодекснинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади)нинг 5-бандига асосан Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилиши, Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт. Низомнинг 9-бандига асосан Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади. Низомнинг 10-бандига асосан ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади. Низомнинг 11-бандига асосан контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадиларБунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига қадар киритилиши лозим. Низомнинг 22-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига асосан товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 10 февралдаги 13-27/58хдфу-сонли хати билан тақдим этилган маълумотга илова қилинган жадвалда жавобгарнинг 2025 йил 1 февраль ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Аризачи жавобгар томонидан экспорт, импорт шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгар (шахсий кабинети)га юқорида қайд этилган Қарор (Низом)лар талаблари асосида 10 кун муддатда муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун АҚШ долларининг сўмга нисбатан эквивалентда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 03 февраль куни ҳолатига доллар курсидан ҳисоблаб, жами 88.750 АҚШ долларининг 35 фоизи 31.062,50АҚШ долларига * 12.975,05 сўмга нисбатан = жами 403.037.490,62 сўм миқдорида бюджетга қўшимча жарима тўланганлиги ёки муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилганлиги ёхуд жарима тўлашни рад этиш тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиш юзасидан талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномада белгиланган муддатда аризачига асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки ҳисобланган жарима ихтиёрий тўланганлигини ёхуд асослантирилган бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган. Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 403.037.490,63 сўммиқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Бироқ, суд муҳокамаси мобайнида Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 09 январдаги ҳал қилув қарорига асосан юқоридаги Низом талабларига асосан 128.000 АҚШ доллари миқдорида молиявий жарима қўлланилганлиги аниқланди. Шунга кўра, аризачининг молиявий жарима қўллаш талабининг хорижий ҳамкор SH ING ZURE TE TILE . LTD корхона и (Хитой Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200542776308095683210200003) бўйича 50.000 АҚШ долларига ва ИП IZERE: Суиндиков Д. (Қозоғистон Республикаси) ўртасида тузилган импорт шартномаси (шартнома IDR: 200829053308095683210200001) билан тузилган экспорт шартномалари юзасидан 35 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қисми асоссиз эканлиги сабабли фақат 403.037.490,62 сўм молиявий жарима ундириш қисми асосли ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар томонидан юқорида қайд этилган Низом талабларига асосан, аризачининг аризасини қисман қаноатлантиришни ва жавобгарга нисбатан 403.037.490,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 217, 220, 222-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи ХХХнинг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 403.037.490,62 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Аризачи талабининг бошқа қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда ундириш даъвогар зиммасига юклатилсин. 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди; молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади. (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан); ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Судья А.Я. Олламов