← Назад
Решение #2897587 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| тисодий кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2202-сонли иқтисодий иш
2025 йил 01 апрель
ЎзбекистонРеспубликасиномидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
туман прокуратурасининг манфаатида ж ҳисобидан электр энергия тўловлари
бўйича 17 637 349 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризани тарафлардан, даъвогар туман прокурори ёрдамчиси , манфаати
кўзланган шахс ишончли вакили (2025 йил 03 январдаги №JB-06/0007-сонли
ишончнома асосида), жавобгар раҳбари иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар туман прокуратураси Д (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ж
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия
тўловлар 17 637 349 сўм асосий қарздорликни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, фойдаланган электр энергияси учун
жавобгар томонидан шартномада назарда тутилган ҳақ тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган шахс ишончли
вакили жавобгар билан ўрталарида 2025 йил 03 январь кунида 190585-сонли
электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини ва шартномага
мувофиқ электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар фойдаланилган
электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламасдан келаётганлигини билдириб,
даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогарнинг даъво
талабларни тан олиб, ҳақиқатдан қарздорлик мавжудлигини, даъвогар
олдидаги қарздорликни тўлаш чораларни кўрилаётганлигини билдириб,
даъвогарнинг даъво талаби бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи прокурор ва тараф вакилларининг
кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 03 январь
электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 8.1 бандида шартнома муддати 2025 йил 31 декабрь деб
кўрсатилса-да, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида шартноманинг амал
қилиш муддати тугаганда, томонлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш
бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган
бўлиши кўрсатилган.
Шартноманинг талабига кўра “Истемолчи”га энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан хақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 февраль
ҳолатига 17 637 349 сўм асосий қарздорлик пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 17 637 349 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, қарздорлик юзасидан 2025 йил 01 февраль
ҳолатидаги таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан
тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъво талабининг 17 637 349сўм
асосий қарз ундириш қисми қаноатлантирилиши лозим топади.
Суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли
даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000
сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига
ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан
манфаати кўзланган шахс фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
туман прокуратурасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ж ҳисобидан Д фойдасига 17 637 349 сўм асосий қарз ҳамда 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ж ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация
шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов