Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2204 Дата решения 01.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Тўйбек
Source ID b9ab7b2c-b905-446f-9f57-33bfeee75325 Claim ID PDF Hash 5bb9d3c5fb2a8d75... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2204-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 01 апрель Сирдарё тумани Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар “Д нинг жавобгар “Тўйбек” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 6 498 892 сўм асосий қарз, 7 784 784 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 239 401 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан даъвогар вакили П.Заҳидов (2025 йил 03 январдаги УВ-06/0001-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Д (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,жавобгар “Тўйбек” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 6 498 892 сўм асосий қарз, 7 784 784 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 239 401 сўм пеня жами 14 523 077 сўмни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган шахс ишончли вакили жавобгар билан ўрталарида 2023 йил 23 майда электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламасдан келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 майдагиэлектр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNA га уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2024 йил 01 декабрь ҳолатига 6 498 892 сўм асосий қарз, 7 784 748 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 239 401 сўм пеня жами 14 523 077сўм қарздорлик пайдо бўлган. Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Даъвогарнинг6 498 892 сўм асосий қарзни ундириш талаби юқоридагиларга асосан асослидир. Жавобгар томонидан жорий йилнинг август ойида шартномавий миқдордан ортиқча электр энергияси истеъмол қилганлиги учун 7 784 748 сўм тўлов қўшимча ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандида электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиздан ортишига йўл қўйса белгиланган тарифнинг икки барабари қўлланиши белгилаган. Шу асосда 7 784 748сўм жавобгарга қўшимча тўлов ҳисобланган ва ушбу суммани ундиришни суд лозим ҳисоблайди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 239 401 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларни эътиборга олиб, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан асосли деб ҳисоблайди ва 746 408 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда, жавобгар 6 498 892 сўм асосий қарз, 7 784 748 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 239 401 сўм пеня жами 14 523 077сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 01 декабрь ҳолатидаги таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъво талабини қаноатлантирилиши лозим. Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар Д нинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Тўйбек” фермер хўжалиги ҳисобидан: Д фойдасига 6 498 892 сўм асосий қарз, 7 784 784 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 239 401 сўм пеняни жами 14 523 077 сўм қарз ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья У.Р. Курбанов