← Назад
Решение #2897591 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2409/130361-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
28.03.2025йил
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислиги, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида “LOGISTI
LEARANGE”масъулияти чекланган жамияти “ASAKA
OTORS
INTERNATIONAL”масъулияти чекланган жамиятидан 180 840 000 сўм
қараздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили
Ж.Усманов (2025 йил 12 мартдаги 02-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида,
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимида (кўмаклашувчи суд Тошкент туманлараро
иқтисодий суди) очиқ суд муҳокамасида кўрибчиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“LOGISTI
LEARANGE”масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) “ASAKA
OTORS
INTERNATIONAL”масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилди)дан 180 840 000 сўм қарздорликни ундиришни
сўраб, Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 январдаги
4-1001-2409/130361-сонли ажрими билан иқтисодий иш Сирдарё туманлараро
иқтисодий судига тегишлилиги бўйича ўтказилган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 февралдаги
ажрими билан иқтисодий иш иш юритувга олинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига қатнаша олмади. Бироқ, аввали суд мажлисларида
жавобгар вакили даъво талабига нисбатан ўз важларини билдирган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасига
асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари)
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар
томонидан 2023 йил 30 ноябрда жавобгарга юборган 1181-сонли счётфактурада бажарилган ишлар қиймати 11 880 000 сўм кўрсатилган бўлса-да,
ушбу бажарилган ишлар суммасидан 4 950 000 сўмлик ишлар
бажарилмаганлигига эътироз билдирганлигини, 31.08.2023 йилдаги
1163-сонли счёт-фактурадаги 9 570 000 сўмлик бажарилган ишларнинг ишни
бажарган шахсга жавобгар номи қўйилганлигини, ҳозирда жавобгарга
ишларнинг тўлиқ бажарилганлигини тўлиқ исботлай олмаганлигини, қолган
қарздорлик 166 320 000 сўм ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини
билдириб, судга бажарилган ишлар далолатномасини тақдим этиб, даъво
талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили судга
ўз кўрсатмаларини бериб, даъво талабларига эътирози борлигини, бажарилган
ишлар тўлиқ топиширилмаганлигини билдирган.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилларнинг баён этилган важларни
иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига
холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини рад этиб,
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 августда № L 166 -сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартномаларга кўра, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи”га
белгиланган хизматларни кўрсатиш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномаларда шартларини бажариб, жавобгарга божхонадан
ўтказилаётган товарларни декларация қилиш ишлари бўйича хизматлар
кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаб бермаган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 26 июлдаги L -1-сонли қарздорликни
сўндириш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва
оқибатсиз қолдирилган.
Судда жавобгар даъво аризаси бўйича эътироз билдириб, даъво
аризасини даъвогар низони судгача ҳал қилиш яъни талабнома юбориш
тартибига риоя қилинмаганлиги, талабнома юборилган манзилда рўйхатдан
ўтказганлигини, уларнинг рўйхатдан ўтган Сирдарё тумани Ширин МФЙ,
Гулистон кўчасида жойлашган манзилига талабнома юборилмаганлигини
маълум қилган.
Бироқ, даъвогар жавобгар билан тузилган шартномадаги манзилни
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Оҳанрабо кўчаси, Строение 1Б этиб
кўрсатган ва даъвогар томонидан шу манзилга 2024 йил 26 июлдаги L -1сонли талабнома юборган. Жавобгар томонидан даъвогарга шартномадаги
манзил ўзгарганлиги бўйича хабар берилмаган.
Суд мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвони кўрмасдан қолдириш
тўғрисидаги илтимосномасини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришдан
рад этишни лозим топади.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар бўйича жавобгарга 2023 йил
31 августдан 30.06.2024 йилга қадар 227 660 000 сўмлик хизматлар кўрсатган
ва ишлар бажарилган. Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича
даъвогар томонидан юборилган электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар
томонидан қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим
этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра,
ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига
мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни)
сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий
белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини
ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи
ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомни 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага
қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган
ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини
ифодалайди.
Шу Низомни 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби
кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Бироқ, жавобгарга 227 660 000 сўм хизматлар кўрсатилиб, ишлар
бажарилганлиги кўрсатилса-да, 222 710 000 сўмлик ишлар бажарилган. Ушбу
ҳолат
даъвогар
томонидан
бажарилган
ишлар
қайта
ҳисоб
қилинганда
4 950 000 сўмлик ишлар жавобгарга топширилмаганлиги
аниқланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандида бажарилган ишлар
бўйича тўловлар счёт-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси орқали
тўлаб беришга тарафлар келишишган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 30 ноябрда жавобгарга юборган
1181-сонли счёт-фактурада бажарилган ишлар қиймати 11 880 000 сўм
кўрсатилган бўлса-да, ушбу бажарилган ишлар суммасидан 4 950 000 сўмлик
ишлар бажарилмаган.
Бундан ташқари, 31.08.2023 йилдаги 1163-сонли счёт-фактурадаги
9 570 000
сўмлик
бажарилган
ишларнинг
даъвогар томонидан
бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади.
Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ишлар ва хизматлар учун
46 820 000 сўмлик пул маблағи тўлаб берилган. Даъво талабига нисбатан
жавобгарнинг билдирган эътирозлари қисман асослидир. Даъвогарнинг жами
14 520 000 сўм ишларнинг бажарганлиги ҳужжатлар асосида исботланмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 166 320 000 сўмлик қарздорлиги ишдаги
мавжуд шартнома, тарафлар ўртасидаги бир томонлама таққослаш
далолатномаси, тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Жавобгар томонидан даъво талабидаги бажарилган ишлар қиймати
бажарилмаган ишларга нисбатан ҳам ҳисобланганлиги тўғрисидаги важи суд
берган муддатларда исботлаб берилмади ва ўз важларини тасдиқловчи
далилларни судга тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 166 320 000 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг
ушбу
талабини
қаноатлантиришни,
қолган
даъво
талабини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 3 616 800 сўм давлат божи тўловини тарафлар зиммасига
юклаб, жавобгардан 2 866 80 сўм давлат божи тўловини Республика
бюджетига, 459 600 сўм давлат божини даъвогар фойдасига ундиришни,
даъвогар зиммасига 290 400 сўм давлат божи тўловини юклаб олдиндан
тўланганлигини инобатга олишни, 37 500 сўм почта харажати тўловини
жавобгардан даъвогар фойдасига, 93 750 сўм ВКА харажатларини Олий суд
депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
130-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236,
260, 261, 263, 326-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 127-129, 170, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИ Л А Д И:
“LOGISTI
LEARANGE”масъулияти чекланган жамияти “ASAKA
OTORS
INTERNATIONAL”масъулияти
чекланган
жамиятидан
180 840 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“ASAKA
OTORS
INTERNATIONAL”масъулияти
чекланган
жамиятидан ҳисобидан даъвогар “LOGISTI
LEARANGE”масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 166 320 000 сўм сўм асосий қарз, 459 600 сўм
олдиндан тўланган давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
“ASAKA
OTORS
INTERNATIONAL”масъулияти
чекланган
жамиятидан ҳисобидан Республика бюджетига 2 866 800 сўм давлат божи,
Олий суд депозит рақамига 93 750 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Даъвогар “LOGISTI
LEARANGE”масъулияти чекланган жамияти
томонидан 290 400 давлат божи тўлови олдиндан тўланганлиги инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга
кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов