← Назад
Решение #2897596 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФК | 293 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 63 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1273-сонли иқтисодий иш
Сирдарё тумани
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 27 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк”
акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “S YXUN P RR ND
B R K ” фермер хўжалиги ва “POLE TEX SIRD RYO” масъулияти
чекланган жамиятидан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтган асосий
қисмидан 128 642 655,56 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан
4 390 766,18 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Аманов (05.02.25 йилдаги
1-сонли ишончнома асосида), З.Фарманов, Ш.Равшанов, қўшимча жавобгар
вакили Ж.Хайдаров (2025 йил 3 январдаги 01/09-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида
ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Агро
банк” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида жавобгар – “S YXUN P RR ND B R K ”
фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва
“POLE TEX SIRD RYO” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда
кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 128 642 655,56 сўм, ўтган асосий
қарзга ҳисобланган фоиздан 4 390 766,18 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар судда иштирок
этмади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини
сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони палата, жавобгар йўқлигида ҳал қилиш мумкин
деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар
билан тасдиқланганлигини, даъво талабидакредитнинг муддати ўтган асосий
қисмидан 128 642 655,56 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан
4 390 766,18 сўм қарздорлигини солидар ундирилиши сўралганлигини
билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этганқўшимча жавобгар вакили қўшимча
жавобгардан солидар тартибда ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни,
даъвогар билан низони ҳакамлик судида кўришга келишув битими борилиги
учун даъво талабини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Судда
жавобгар
техника
қўшимча
жавобгар
томонидан
ишлатилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судда банк вакили З.Фарманов томонидан судга тақдим этилган
“Низони ҳакамлик судида кўришга топшириш ҳақида”ги Битим у томонидан
имзоланмаганлигини, ҳақиқатда битим имзоланган 2023 йил 3 октябрда банк
бошқарувчиси бўлиб ишлаганлигини, битимдаги имзо шу вақтда банк
бошқарувчиси ўринбосари бўлган Равшанов Шералига тегишлилигини
маълум қилди.
Судда “АГРОБАНК” АТБ Сайхунобод филиали бошқарувчи
ўринбосари бўлиб ишлаган Равшанов Шерали ўз кўрсатмаларини бериб,
2023 йил 3 октябрда қўшимча жавобгар билан низони ҳакамлик судида
кўришга келишиш тўғрисидаги битим у томонидан имзоланганлигини, ушбу
битим банкнинг қўшимча жавобгардан пеня ундирган ҳолатини ҳакамлик
судида кўришга келишиш учун тузилганлигини, уни имзолаш ҳуқуқи унда
мавжуд эмаслигини билмаганлигини, битимни имзолаганидан банк
бошқарувчисининг хабари бўлмаганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк банк” Сирдарё вилоят
филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 24 августда № 34259-сонли кредит
шартномаси имзоланган.
Унга кўра, банк жавобгарга 10 йил муддатга, йиллик 26 % устама ҳақ
тўлаш эвазига “пахта териш машинаси сотиб олиш” мақсадида кредит
беришга келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга 1 250 000 000 сўм
миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 12 февраль ҳолатига кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан
128 642 655,56 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 4 390 766,18 сўм
қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 5 августда 11-сонли кафиллик шартномаси
тузилган бўлиб, унда қўшимча жавобгар кафил сифатида жавобгарнинг
тўланмай қолган кредит қарзини тўлашни кафолатини олган.
Судда жавобгар оғзаки кўрсатмасидаги тарафлар ўртасида ҳакамлик
судида ишни кўришиш тўғрисида битим борилиги учун даъво талабини унга
нисбатан қисмини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги илтимосномаси асоссиздир.
Чунки, тарафлар ўртасида ишни ҳакамлик судида кўришга келишиш
тўғрисидаги битимда ваколатли шахс томонидан имзоланмаган.
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 63-моддаси
биринчи қисмида судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган
шахс номидан барча процессуал харакатларни амалга оширишҳуқуқини
беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш,
даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш,
даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив
келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб
топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги
аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш,
ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно деб белгиланган.
Бундан кўринадики, иқтисодий ишдаги низо бўйича ишни ҳакамлик
судида кўришга келишиш тўғрисидаги битим ваколатсиз шахс томонидан
имзоланган деб ҳисоблаб, қўшимча жавобгар оғзаки илтимосномасини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан кредитнинг муддати ўтган асосий
қисмидан 128 642 655,56 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан
4 390 766,18 сўм қарздорлик юзага келганлиги эканлиги ишдаги ҳужжатлар ва
ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли
даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмининг 2 фоизи миқдорида 2 660 668,43 сўм давлат божини жавобгар ва
қўшимча жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“Агро банк” АТБ фойдасига “S YXUN P RR ND
B R K ”
масъулияти чекланган жамияти ва “POLE TEX SIRD RYO” фермер
хўжалигидан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтган асосий
қисмидан 128 642 655,56 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган
фоиздан 4 390 766,18 сўм ҳисобланган пенядан қарздорлиги солидар тартибда
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
“S YXUN P RR ND B R K ” масъулияти чекланган жамияти ва
“POLE TEX SIRD RYO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Агро
банк” АТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига
2 660 668,43 сўм давлат божи солидар тартибда ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция
тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести)
келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов