Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1250 Дата решения 27.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банк Ответчик / Подсудимый Қўлдошева Замира Тоштемировна
Source ID 149bd04e-197d-4ba9-8e09-85245cd21dde Claim ID PDF Hash c3b783410a5ec8c3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1250-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025йил 27 март Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнингнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ манфаатида, жавобгар “Қўлдошева Замира Тоштемировна” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредитқарзиниундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Саттарова (2025йил 06 январдаги 01-08/894-сонли ишончнома асосида), жавобгар З.Қўлдошева иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қўлдошева Замира Тоштемировна ” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредитқарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олишмақсадида 100 000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан кейин кредит ҳисобига олиб келинган ускуналар тўлиқ банк ходимларига кўрсатилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар кредит шартномаси бўйича музқаймоқ ва ширинликлар ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит олганлигини, дастлаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги, иқтисодий қийинчилик сабаб тадбиркорликни давом эттира олмаганлигини, кредит маблағи мақсадсиз ишлатилмаганлигини, кредитга олиб келинган ускуналар бут ҳолатда сақланаётганини билдириб. даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишнилозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Гулистон БХОва жавобгар ўртасида 28.02.2024 йилда тузилган 16-сонли кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгаргаишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажармай, жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган дастгоҳларнисотиб олиш учун учун “G LDB 555” МЧЖ билан 2024 йил 02апрель куни 87-сонли шартнома тузиб, шартномага асосан унга пул маблағи ўтказибберилган. Шунингдек, жавобгар томонидан банк хизматлари марказига ишлаб чиқариш ускуналари етказиб берилгани ҳақида ҳисоб-фактура тақдим этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 100.000.000 сўм кредит маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан дастгоҳларни олиб келинмаганлиги учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар жиддий равишда бузилиб, кредит ишлаб чиқариш дастгоҳлари олиб келинмаган деб топилган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Жавобгарнинг даъвогар судга даъво аризаси киритгандан сўнг банк томонидан кредит маблағларини мақсадсиз ишлатилмаганлигини аниқланган. Бундай ҳолатда, суд даъво талабидаги 100 000 000сўм асосий кредит қарздорлигини ундиришни қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ҳисобидан 2 000 000 сўм Республика бюджетига давлат божини ундиришни, 37 500 сўм почта харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ манфаатида, жавобгар “Қўлдошева Замира Тоштемировна ” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ ҳисобидан 2 000 000 сўм Республика бюджетига давлат божи ундирилсин. Почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов