Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1254 Дата решения 27.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 936d93c2-d230-4aa0-b855-251400111dea Claim ID PDF Hash fc8f782a0d20c46e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 234-моддаси аролик Кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодекси118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1254-сон иш 27.03.2025 йил Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котибалигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлатактивларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси Давлат муассасасидан 3 167 874,05 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризасини Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси Ж.Нодирбеков, даъвогар вакили М.Суяров (2025 йил 1 мартдаги 198/01-04-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Умаров(2025 йил 4 январдаги 03/2-сонли ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судибиносидакўрибчиқиб, қуйидагиларни аниқлади : ЎзбекистонРеспубликасиДавлатактивларинибошқаришагентлигиҳузуридаги давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси Давлат муассасасидан 3 167 874,05 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириб беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Пахтакор” МФЙ ва Сайхунобод туман иқтисодиёт ва молия бўлими суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида “Пахтакор” МФЙ ва Сайхунобод туман иқтисодиёт ва молия бўлими (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам 2024 йил 11 ноябрда даъвогар томонидан хатлов ўтказилганда, “Пахтакор” МФЙ ижара шартнома тузмасдан Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси Давлат муассасаси биносида фаолият кўрсатганлиги аниқланганлигини, даъво талабидаги ижара тўловини тўлаб беришликни билдирди. Судда қатнашган Сирдарё туман прокурори суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиққаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 11 ноябрда даъвогар томонидан Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси Давлат муассасасида хатлов ўтказилганда, бинода “Пахтакор” МФЙ Сайхунобод филиали ижара шартнома тузмасдан фаолият кўрсатганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган. Аниқланиши-ча 45,0 кв метр бино да фаолият кўрсатганлиги оқибатида жавобгарга 3 167 874,05 сўм қайта ижара тўлови ҳисобланган ва бу ҳақда 2024 йил 11 ноябрда далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қайта ҳисобланган ижара тўловини тўлаш юзасидан 2024 йил 13 апрелда 1109/01-04-сонли талабнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган ижара тўлови тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2020 йилдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сонли Қарори асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналари негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 08 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори (кейинги ўринларда Қарор деб аталади) 2-бандига кўра, қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади: давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш; ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш; ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш; ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш; ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш; фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда веб-сайтларида жойлаштириш. Қарорнинг 6-бандида, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб бериши, давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши, ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топшириши белгиланган. ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 167 874,05 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси118-моддасига кўра даъвонинг қаноатлантирилган қисмига асосан жавобгардан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 176-179, 180, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси Давлат муассасасидан 3 167 874,05 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси Давлат муассасасидан 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов