Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1745 Дата решения 27.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банк Ответчик / Подсудимый Шамшидинова Насиба Пазлиддин қизи
Source ID 73ff3931-f92c-452a-9c55-c07ad6d34fda Claim ID PDF Hash 02af3af7669564a9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1745-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025йил 27 март Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ манфаатида, жавобгар “Шамшидинова Насиба Пазлиддин қизи” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган 4 526 000 сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилга тўлов учун ҳисобланган 600 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Саттарова (2025йил 06 январдаги 0108/894-сонли ишончнома асосида), жавобгар Н.Ёдгаралиева иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шамшидинова Насиба Пазлиддин қизи” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган4 526 000 сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилга тўлов учун ҳисобланган 600 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга чорва моллари сотиб олишмақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан мунтазам равишда кредит шартномаси талаблари бузилиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўламасдан келаётганлигини, ҳозирги кунда ҳам жавобгар даъво аризасида ундириш талаб қилинган муддати ўтган фоизларни тўламаганлигини, кредит мақсадсиз ишлатилганлигини билдириб, даъво талабининг муддати келмаган асосий қарз ва жарима ундириш талабини қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар кредит шартномаси бўйича тикувчилик ускунаси сотиб олиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Тешабоев Илхомга учраштирганлигини, бу вақтда унинг турмуш ўртоғи Тешабоева Гулчеҳра хоким ёрдамчиси бўлиб ишлаганлигини, улар уни алдаб тикувчилик ускуналари олиб берамиз деб кредитни унинг номига расмийлаштириб, кредит маблағларини 50 миллион қисмини ўзаро талон-тарож қилинганлигини, кредит маблағидан шу қисмини ўзи томонидан фойдаланилмаганлигини, кредитни талон-тарож қилинишида ушбу шахсларга чора кўрилиши лозимлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Гулистон БХОва жавобгар ўртасида 28.02.2024 йилда тузилган 16-сонли кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажармай, жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган дастгоҳларнисотиб олиш учун учун “G LDB 555”МЧЖ билан 2024 йил 22февралда 5-сонли шартнома тузиб, шартномага асосан унга пул маблағи ўтказибберилган. Шунингдек, жавобгар томонидан банк хизматлари марказига чорва моллари етказиб берилгани ҳақида ҳисоб-фактура тақдим этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 100.000.000 сўм кредит маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан дастгоҳларни олиб келинмаганлиги учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар жиддий равишда бузилиб, кредит ишлаб чиқариш дастгоҳлари олиб келинмаган. Жавобгарнинг 07.04.2025 йил ҳолатига кредит бўйича асосий қарзи 100.000.000 сўм, кредит қолдиғи учун ҳисобланган фоиз 4 526 000 сўм жами кредит қарздорлиги 104.526.000 сўмни ташкил қилган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Даъвогар Сирдарё шаҳар филиалининг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Жавобгарнинг даъвогар судга даъво аризаси киритгунга қадар 4 526 000 сўм муддати ўтган кредит фоизидан қарзи бор бўлган. Бироқ жавобгар томонидан 2025 йил 24 март куни 4 000 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги тўланган ва кредит фоиз қарздорликдан 526 000 сўм тўланмай қолган. Қайд этилганларга асосан, кредит маблағларини мақсадсиз ишлатилганлиги, кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги иш ҳажжатлари ва тарафлар кўрсатмалари асосида қисман ўз исботини топган деб ҳисоблаб, даъвогар фойдасига жавобгардан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган 526 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, мақсадсиз ишлатилган кредит бўйича 600 000сўм пеняундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.2 бандида, қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.01 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб белгиланган. Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабидаги 600 000сўм миқдоридаги пеняни 200 000 сўмгача камайтиришни лозим топди. Суд даъвогарнинг жавобгардан муддати келмаган кредит бўйича асосий қарзи 100.000.000 сўм ундириш талабини, судга мурожаат қилгандан кейин тўланган кредит қолдиғи учун ҳисобланган фоиз 4 526 000 сўм қарз хамда 200 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгар ҳисобидан 2 102 520 сўм Республика бюджетига давлат божи, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд қарорқилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ манфаатида, жавобгар “Шамшидинова Насиба Пазлиддин қизи” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган 4 526 000 сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилган тўлов учун ҳисобланган 600 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ фойдасига жавобгар “Шамшидинова Насиба Пазлиддин қизи” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган 526 000 сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилган тўлов учун ҳисобланган 200 000 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар “Шамшидинова Насиба Пазлиддин қизи” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан 2 102 520 сўм Республика бюджетига давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов