← Назад
Решение #2897604 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2189-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 26 март
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
Сирдарё вилоят бошқармасининг, жавобгар «Пахтаобод пахта тозалаш»
акциядорлик жамияти ҳисобидан 29.637.033 сўм миқдорида асосий қарз ва
366.578 сўм миқдорида солиқ пенясини ундириштўғрисидаги даъво аризасини
жавобгар вакили Б.Байтураев (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси З.Сайдахмедовлар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоят бошқармаси
(кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Пахтаобод пахта тозалаш» акциядорлик жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан 29.637.033 сўм миқдорида
асосий қарз ва 366.578 сўм миқдорида солиқ пенясини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган
важларини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишга жавобгар келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар «Пахтаобод пахта тозалаш»
акциядорлик
жамиятига
фуқаролар
Х.С.Ачилова,
Ф.Н.Гилванов,
К.К.Тангиров,
З.С.Шукурбоева,
А.Х.Хидиров,
Ф.Х.Курбонов,
Р.Р.Мусурмонов, М.М.Мирзакадиров, М.А.Турсунбоев, Г.Х.Холмуродовалар
хизмат вазифасини бажараётган вақтда меҳат жароҳати олган ва ТМЭК
хулосасига кўра меҳнат жароҳати бўйича ногирон деб топилган. Унга тўлаб
келинган ногиронлик пенсияси миқдори ва корхонанинг мавжуд қоплаши
лозим бўлган қарздорлиги бўйича даъвогар томонидан жавобгарга
талабномалар жўнатилган.
Ушбу тўловлар бўйича фуқаролар Х.С.Ачилова, Ф.Н.Гилванов,
К.К.Тангиров,
З.С.Шукурбоева,
А.Х.Хидиров,
Ф.Х.Курбонов,
Р.Р.Мусурмонов,
М.М.Мирзакадиров,
М.А.Турсунбоев,
Г.Х.Холмуродоваларга
“Фуқароларнинг
давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 12-моддаси “б”-банди ва
14-моддасига асосан пенсия тайинланиб, бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Гулистон шаҳар бўлими томонидан имтиёзли тайинланган ҳамда
уларга 2024 йил 01 август ҳолатига жами 29.637.033 сўм миқдорида пенсия
маблағи тўлаб берилган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик
шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23
декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом
(кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 15-бандига кўра, кўрсатилган
пенсияларни тўлашга кетган маблағларни қонун хужжатларига мувофиқ
регресс даъво аризалари бўйича ундирилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлаши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан қонунда белгиланган тартибда фуқароларга
имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пул
маблағлари Пенсия жамғармасига судга даъво ариза киритилгунга қадар
ўтказилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида пенсия пули бўйича
29.637.033 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов
топшириқномаси, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 29.637.033 сўм ундиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
366.578 сўм миқдорида солиқ пенясини ундиришни сўраган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик
шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик
учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги
оқибатидаги
ногиронлик
учун
тайинланган
пенсияларни
тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан даъвогар ҳисоб рақамига ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14-декабрдаги 661-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни
тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига мувофиқ
ушбу маблағлар ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай тўланиши
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 366.578 сўм миқдорида солиқ пенясини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу сабабли суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта
харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112-114, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси
фойдасига жавобгар «Пахтаобод пахта тозалаш» акциядорлик жамияти
ҳисобидан ҳисобидан 29.637.033 сўм миқдорида асосий қарз ва 366.578 сўм
миқдорида солиқ пеняси ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Пахтаобод пахта тозалаш» акциядорлик жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 600.073 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов