Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2191 Дата решения 26.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ОҚОЛТИН МЕТАН Ответчик / Подсудимый РУСТАМ ТРАНС КАРГО
Source ID 6e1d48db-122e-44e1-b5fe-7a2b8cf4b399 Claim ID PDF Hash 73bd69e3617a6fac... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2191-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 26 март Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Исраилов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Нишанбаев (ишончнома асосида), даъвогар “ОҚОЛТИН МЕТАН” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “РУСТАМ ТРАНС КАРГО” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 45.215.200 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ОҚОЛТИН МЕТАН” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “РУСТАМ ТРАНС КАРГО” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан45.215.200 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари даъвогар томонидан судга мурожаат қилингандан сўнг, яъни 2025 йилнинг 25 март куни 1558сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўрашди. Шу билан бирга, тарафлар вакиллари шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш натижасида қарздорлик юзага келганлигини ва бу бугунги кунда тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, 2025 йил 25 мартдаги 1558-сонли тўлов топшириқномасини судга тақдим этишди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 26 декабрда тузилган 1-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига биноан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар жавобгарга сиқилган табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш натижасида жавобгар олдида 45.215.200 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган ва ушбу қарздорлик даъвогар томонидан судга даъво ариза киритилгандан сўнг 2025 йилнинг 25 мартда тўлиқ бартараф этилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов топшириқномаси, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришларива ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 45.215.200 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ОҚОЛТИН МЕТАН” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “РУСТАМ ТРАНС КАРГО” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ОҚОЛТИН МЕТАН” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 904.304 сўм миқдорида давлат божи ва 37.500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов