← Назад
Решение #2897610 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 597 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1950-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 26 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида,
Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SIRDARYO BARAKA HEVARLARI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “FARRUX BREND” хусусий
корхонаси ўртасида тузилган 2023 йил 15 сентябрдаги 16-сонли шартномани бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар раҳбари
А.Айхунбоев иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади)нинг даъвогар “SIRDARYO BARAKA
HEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади)манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “FARRUX BREND” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган 2023 йил 15 сентябрдаги 16-сонли шартномани бекор
қилиш ни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмасини бериб,
шартномада белгиланган график асосида тўловлар амалга оширилмаётганлиги,
шартнома шартлари жавобгар томонидан мунтазам бузилаётганлигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган Палата, жавобгар вакиллари суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
127-129, 170-моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни Палата ва жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “SIRDARYO
BARAKA HEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти (лизинг берувчи)
ҳамда “FARRUX BREND” хусусий корхонаси (лизинг олувчи) ўртасида 2023 йил 15
сентябрдаги 16-сонли лизинг шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1бандига кўра, “Лизинг берувчи” тасарруфида бўлган 1 (бир) дона “Тикув-трикотаж
мажмуаси” (Лизинг объекти)ни мазкур шартноманинг 3-иловасида белгиланган
тўлов эвазига ва шартларда “лизинг олувчи”га фойдаланиш учун (тасарруф этиш
ҳуқуқисиз) тақдим этиш мақсадида харид қилишга, “лизинг олувчи” эса лизинг
объектини мазкур лизинг шартномасининг 1.2-бандидан келиб чиққан ҳолда лизинг
асосида қабул қилишга, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда лизинг
объектидан шартноманинг 1.3-бандида белгиланган мақсадларда фойдаланишга
мажбурият олган.
Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлса-да,
жавобгар шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловларни амалга
оширмаган. Даъвогар томонидан шартнома бекор қилиш юзасидан юборилган
таклиф жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Сирдарё
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси 1-қисмига кўра
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки даъвогар томонидан жавобгарга
лизинг шартномаси асосида мулк топширилган бўлса-да, тўловлар тўланмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра эса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 597-моддаси биринчи
қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб
бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан
жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга
ошириши шарт.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари бўйича қарздорлик график асосида
тўланмаган ва шартнома шартлари жавобгар томонидан жиддий равишда
бузилишига йўл қўйилган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома
суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкин:
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли
бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани
жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик
муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф
олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал
зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, жавобгар томонидан шартнома
шартларига риоя этмай, унда белгилаган мажбуриятларни бажармаганлигини учун
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 15 сентябрдаги 16-сонли
шартномани бекор қилиштўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва еттинчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”
иловасини 2- қисм “г” хатбошига кўра, хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво
аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Шу муносабат билан суд, даъвогар томонидан киритилган даъво ариза
қаноатлантирилганлиги сабабли, давлат божи ва почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
66, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси 8, 234, 382, 384, 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорининг 18-банди, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “SIRDARYO BARAKA HEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “FARRUX BREND” хусусий корхонаси ўртасида тузилган
2023 йил 15 сентябрдаги 16-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“SIRDARYO BARAKA HEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти ва
“FARRUX BREND” хусусий корхонаси ўртасида тузилган 2023 йил 15 сентябрдаги
16-сонли шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар “FARRUX BREND” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ва “SIRDARYO
BARAKA HEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 500 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига суд қарори қонуний
кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов