Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1247 Дата решения 26.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SIRDARYO KO` IR INVEST
Source ID 478d58f3-0603-46cc-b300-e9488f090139 Claim ID PDF Hash 44b33e693cb4ca22... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 220-моддаси ИПКнинг 220 law
суд ИПКнинг 220-моддаси суд ИПК 220 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
онунини 111-моддаси онунини 111 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1247-сонли иқтисодий иш Сирдарё тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 26 март Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, аризачи Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “SIRDARYO KO` IR INVEST” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 17 260 060,26сўм молиявий жарима қўллаштўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили О.Исаев (2025 йил 04 январдаги 42/22-00160-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари М.Рустамовларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда аризачи деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “SIRDARYO KO` IR INVEST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)га нисбатан 17 260 060,26сўммолиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилоят божхона бошқармаси ҳамда АИТ “Ипак йўли” суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминланмади. Бироқ, божхона бошқармаси ва банк томонидан иш юзасидан маълумот тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 220-моддасига кўра Суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра, суд ИПКнинг 220-моддасига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Судда қатнашган даъвогар вакили, жавобгарга муддати ўтган 26,605 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки 17 260 060,26сўм молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга 2025 йил 3 февраль куни талабнома юборганлигини, жавобгар томонидан 10 кунлик муддат ичида талабномага жавоб берилмаганлиги, оқибатда, даъвогар томонидан жавобгарнинг хорижий ҳамкори ОсОО “УзгенЭнергоУголь” корхонаси билан тузилган импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзининг 5 фоизли жаримага тушган 17 260 060,26 сўм миқдоридаги молиявий жаримани тўлаш юзасидан судга ариза киритилганлигини билдириб, ҳозирда қарздорлик бартараф этилгалигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судда қатнашган жавобгар даъво талабига асос бўлган қарздорлик бартараф этилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, ишда қатнашувчи тарафлар вакили тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади:. ИПКнинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351сонли қарорининг1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади)нинг 9-бандига асосан Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловагамувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади. Низомнинг 10-бандига асосан ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади. Низомнинг 11-бандига асосан контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар. Бунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига қадар киритилиши лозим. Низомнинг 22-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига асосан товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2021 йилдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини 111-моддасига асосан норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан жарима тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Иш ҳужжатларида аниқланишича, жавобгарнинг 21.02.2025 йил ҳолатига 100 АҚШ долларига тенг миқдорда дебитор қарздорлиги мавжудлиги юзасидан Ташқи савдо опреацияларининг ягона электрон ахборот тизимида аниқланган. Жавобгар ва унинг хорижий ҳамкори ОсОО “УзгенЭнергоУголь” корхонаси ўртасида 27.12.2023 йилда 206942764306289728230200005-рақамли импорт шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра жами 49 290 АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган. Шундан муддатида 26,605 АҚШ доллари миқдорида маблағ қайтарилмаган ёки маҳсулот етказиб берилмаган. Аризачи жавобгарга муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки муддати ўтган 26, 605 АҚШ долларининг 5 фоизи, яъни 26 605 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалент қийматининг 6 фоизли жаримага тушган сўмдаги эквиваленти 17 260 060,26 сўм миқдорида ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, талабнома юборган. Бироқ, талабномага жавобгар томонидан белгиланган муддатда муносабат билдирилмаган. Оқибатда, даъвогар жавобгардан 17 260 060,26 сўм молиявий жаримани ундириш юзасидан судга ариза киритган. Судга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилоят божхона бошқармаси ҳамда АИТБ “Ипак йўли” судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар ва унинг хорижий ҳамкори ОсОО “УзгенЭнергоУголь” корхонаси ўртасида 27.12.2023 йилда 206942764306289728230200005-рақамли импорт шартномаси бўйича муддати 26,605 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик бартараф этилганлигини билдирган. Жавобгарнинг “хорижий ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 26 605 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи бартараф этилганлиги Сирдарё вилоят божхона бошқармаси ва банк томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 17 260 060,26 сўм молиявий жарима ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига мувофиқ даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Ариза электрон тарзда юборилганлиги учун почта харажати ундирилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд давлат божи ва почта харажатини ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 215, 220, 222моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “SIRDARYO KO` IR INVEST” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 17 260 060,26 сўм молиявий жарима қўллаштўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Судья У.Р. Курбанов