← Назад
Решение #2897615 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик кодексини | 357 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодексини | 446 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 449 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| онунининг | 32 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1952-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
март
2025 йил 26
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар “Ўсимликларга хизмат кўрсатиш”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “Соҳил имкониятлари”
фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни даъвогар вакили – Р.Қуватов (2025 йил 26 мартдаги 4-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“Ўсимликларга хизмат кўрсатиш” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “Соҳил имкониятлари” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 9 024 997 сўм асосий қарз
ва 4 512 498,50 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга
ўз кўрсатмаларини бериб, даъво ариза талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланганлиги, жавобгарга
шартнома бўйича жами маҳсулотлар етказиб берганлиги, жавобгар етказиб
берилган маҳсулотлар учун тўловларни қисман амалга ошириб, шартнома
мажбуриятларини бузилганлиги натижасида жами 9 024 997 сўмлик
қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, даъво
аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган бугунги суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони жавобгар вакиллари йўқлигида ҳал қилиш
мумкин деб топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогарнинг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2024 йил 04 сентябрда №128-сонли, 2024 йил
14 сентябрдаги 155-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, “Бажарувчи” маҳсулотни
етказиб беришни, “Буюртмачи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул
қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича 9 024 997 маҳсулот етказиб
берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган.
Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тарафлар ўртасида
тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами
9 024 997 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган.
Натижада даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан
мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами
9 024 997 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон
ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тарафларнинг кўрсатмалари бўйича ўз
тасдиғини ва исботини топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 357-моддасининг
биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва
тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 437-моддасига
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 446-моддаси
биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб
берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур
ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон
Республикасининг Солиқкодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва
уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомни 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага
қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган
ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини
ифодалайди.
Шу Низомни 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби
кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 449-моддаси биринчи
қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада
назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда
тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли
белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга
оширилади.
Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг 9 024 997 сўм
асосий қарздорликни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Жавобгар олинган маҳсулотлар пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун
шартноманинг 4.1-бандига асосан етказиб берилган товарлар ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида даъвогар томонидан жавобгардан 4 512 498,50 сўм
пеня ундириб бериш сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг
4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасидакўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг пеня ундириш
қисмини қисман 650 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 024 997 сўм
асосий қарзни, 650 000 сўм пеняни, олдиндан тўлаб чиқилган 375 000 сўм
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлар ундиришни, даъво талаби қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
65-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси 236, 333, 326, 357, 437, 446, 449-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон
қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни
тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом,
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонунининг32-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарори,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ
“Ўсимликларга хизмат кўрсатиш” масъулияти чекланган жамиятининг
“Соҳил имкониятлари” фермер хўжалигидан 9 024 997 сўм асосий қарз ва
4 512 498,50 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“Соҳил имкониятлари” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ўсимликларга хизмат кўрсатиш” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
9 024 997 сўм асосий қарз, 650 000 сўм пеня, 375 000 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов