← Назад
Решение #2897616 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2195-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 26 март
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“BI SIGM ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ESH NQUL
YERI B ’YL B” фермер хўжалиги ҳисобидан 23.000.000 сўм миқдорида
асосий қарз, 2.369.000 сўм миқдоридаги пеня ва 5.000.000 сўм миқдоридаги
етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “BI SIGM ” масъулияти чекланган жамияти судга мурожаат
қилиб, жавобгар “ESH NQUL YERI B ’YL B” фермер хўжалиги ҳисобидан
23.000.000 сўм миқдорида асосий қарз, 2.369.000 сўм миқдоридаги пеня ва
5.000.000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни ундириш ни сўраган.
Даъвогар томонидан судга ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш
тўғрисида ёзма илтимоснома тақдим қилинган.
Ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 25
октябрдаги 452-сонли шартнома (кейинги ўринларда - Шартнома)га асосан
қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимликларни ривожланишига хизмат қилувчи
регуляторларни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилган.
Мазкур шартнома талабларига асосан даъвогар (маҳсулот етказиб
берувчи) сотувчига шартномада назарда тутилган маҳсулотларни еткази б
бериш, жавобгар (сотиб олувчи) эса даъвогар (маҳсулот етказиб берувчи)
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жами 23.000.000 сўм миқдоридаги маҳсулотлар
етказилган бўлсада, етказиб берилган ушбу маҳсулотлар ҳақи (тўловлар)
жавобгар томонидан тўланмасдан қолган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 23.000.000 сўм миқдоридаги
қарздорлиги юзага келган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, судга тақдим
этилган ва ишда мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 23.000.000 сўм
миқдорида асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 2.369.000 сўм миқдорида пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 8.2-бандларида сотиб
олувчи (жавобгар) тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ шартнома
мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун тўловларни амалга
ошириш кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.1 фоиз миқдорида пеня тўлаши
белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 500.000 сўм
миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво талабларида 5.000.000 сўм
миқдоридаги адвокат хизмати харажатларини ундиришни сўраган.
Аниқланишича, адвокат хизмати кўрсатиш тўғрисида тузилган 2025 йил
15 январдаги 01-25/23-сонли шартнома тузилган. Шунга асосан даъвогар
томонидан адвокатлик фирмасига адвокатлик хизмати ҳақи юзасидан
тўловлар тегишли тўлов топшириқномасига асосан тўлиқ амалга оширилган.
Шу сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан адвокат ҳақи
харажатлари учун қилиниши кўзда тутилган 5.000.000 сўм миқдоридаги пул
маблағини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида
эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“BI SIGM ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ESH NQUL YERI B ’YL B» фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “BI SIGM ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 23.000.000
сўм миқдоридаги асосий қарз, 500.000 сўм миқдоридаги пеня, 5.000.000 сўм
миқдоридаги етказилган зарар, олдиндан тўланган 375.000 сўм миқдоридаги
давлат божи ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
суд қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция тартибида,
олти ойлик муддатда кассация шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов