Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/1973 Дата решения 25.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение HAMKOR DON Ответчик / Подсудимый INOQ-FARZANDLAR
Source ID a94ed05f-f569-4476-b072-fdfec8d2382a Claim ID PDF Hash 5d6e49883fdd0c63... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/1973-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 март Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “INOQ-FARZANDLAR” фермер хўжалигидан57 015 237сўм асосий қарз ва14 412 030 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Н.Неъматов, даъвогар вакиллари Ж.Ҳайдаров (03.01.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома асосида), А.Велулаев (06.03.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “INOQFARZANDLAR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 57 015 237 сўм асосий қарз ва 14 412 030 сўм жаримани ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата, жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024 йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни ташкил этишини, 2024 йилда 50,4 тонна ғалла топшириши лозим бўлсада, тайёрловчига 29,513 тонна бошоқли дон етказиб берганлиги, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлигини ва шартномада келишилган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 14 ноябрда 288/24сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Етказилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул эътирозсиз қабул қилинган Шунингдек, жавобгар юборган электрон-счёт фактурада кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган. Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган. Мадомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар, маблағлар берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган миқдорда маҳсулот топширмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 57 015 237 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномага асосан 14 412 030 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, шартномада белгиланган маҳсулотни ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда “хўжалик” “тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисобланишибелгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, даъвогарга шартномада кўрсатилган миқдорда ғалла маҳсулоти етказиб бермаган. Жавобгар томонидан даъвогарга топширилган буғдой маҳсулоти нархи 1 тоннаси учун 2 300 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Даъвогарнинг топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жавобгардан жарима ундириш талаби асосли ва жарима ҳисоби тўғри ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, жарима ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 2 000 000 сўм жарима ундиришни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 428 545,34 сўм давлат божи харажатини жавобгардан республика бюджетига, ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатидаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисманқаноатлантирилсин. Жавобгар “INOQ-FARZANDLAR” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 57 015 237сўм асосий қарз, 2 000 000сўм жаримаҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар “INOQ-FARZANDLAR”фермер хўжалигидан 1 428 545,34 сўм давлат божи тўловиРеспублика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова