Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/1961 Дата решения 25.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение HAMKOR DON Ответчик / Подсудимый OLAMIY
Source ID 1bb92183-a9ed-4319-b8fb-679133bd6c6c Claim ID PDF Hash 453e4e901c2af01c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/1961-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 март Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “OLAMIY”фермер хўжалигидан 97 746 592сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Н.Неъматов, даъвогар вакиллари Ж.Ҳайдаров (03.01.2025 йилдаги 01-сонли ишончнома асосида), А.Велулаев (06.03.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “OLAMIY”фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 97 746 592сўм асосий қарз ва жаримани ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата, жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга 2023-2024 йилдаги ҳисоб-фактураларга асосан, жами 406 905 175 сўмлик маҳсулотлар берилганлиги ва бошқа хизматлар кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга 309 158 583 сўмлик бошоқли дон етказиб берилганлиги, оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида 97 746 592 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги, мавжуд қарздорлик бугунга қадар қопланмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 04 сентябрь 119/24сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Етказилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул эътирозсиз қабул қилинган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар, маблағлар берилган, хизматлар кўрсатилган. Бироқ жавобгар даъвогардан жами 406 905 175 сўмлик маҳсулот ва хизматларни қабул қилиб олган бўлсада, даъвогарга 309 158 583 сўмлик бошоқли дон топширган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 97 746 592 сўм қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома ва ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 97 746 592 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 954 931,84 сўм давлат божи харажатини жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиққаноатлантирилсин. Жавобгар “OLAMIY”фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 97 746 592 сўм асосий қарз, ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “OLAMIY”фермер хўжалигидан 1 954 931,84 сўм давлат божи тўловиРеспублика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова