← Назад
Решение #2897627 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| аролик кодексини | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1252-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё шаҳри
2025 йил 25 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар
“Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Улуғбек Давр
Замон” масъулияти чекланган жамиятидан 112 359 744 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили Ж.Эргашев
(2024 йил 03 январдаги к-01/04-3-сонли ишончнома асосида), Ф.Шахрамов
(2025 йил 03 январдаги 01/04-1-сонли ишончнома асосида), даъвогар
мутахассислари У.Неъматов, М.Мирзакримов, жавобгар жамият раҳбари
Х.Махмудовларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада, “SIRDARYO SUV TA` INOTI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар ва(ёки) таъминотчи” деб
юритилади) Сирдарё туман филиали томонидан Сирдарё тумани ҳудудидаги
юридик истеъмолчиларни навбатдаги мониторингдан ўтказиш вақтида,
“Улуғбек Давр Замон” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар ва(ёки) истеъмолчи” деб юритилади)га қарашли молхона
биносида сувдан фойдаланиш ўрганилганда, сув ҳисоблаш ускунаси
ўрнатилмай,
шартномасиз
сув
истеъмолидан
фойдаланаётганлиги
аниқланганлиги, истеъмолчига қарашли юқоридаги молхонада даъвогарга
келтирилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга
сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”
(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 87-“б”га асосан қувурнинг
кўндаланг кесими бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоб китоблар
натижасида туман даъвогарга жавобгарга қарашли юқоридаги молхонадан
жами 112 359 744 сўмлик зарар келтирилганлиги аниқланганлиги, ушбу
зарарни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида жавобгарга талабнома
юборилганлиги, бироқ жавобгарга ихтиёрий тўлатиш чораларини кўрганлиги
важлар келтирилиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 112 359 744 сўм қайта ҳисоб-китобдан келиб чиққан
қарздорликни ундириб бериш тўғрисида суд қарорини чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
келтирилган важларини такрорлаб, жавобгарга тегишли молхона
ҳовлисида 2025 йил 11 февралда ўрганиш ўтказилганда, ичимлик сувидан
шартномасиз тармоққа уланиб, уланган трубага ҳисоблагич ўрнатмай,
ичимлик сувидан фойдаланганлиги аниқланганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво аризага эътироз
билдириб, даъвогар томонидан ўтказилган ўрганишда сувдан фойдаланиш
ҳолати аниқланмаганлигини, сув узатиш трубаларининг кўча томондан унга
кириш қисми чириб кетганлигини, даъвогар фойдаланишда деган труба ўша
трубанинг давоми эканлигини, ушбу трубада сув йўқлигига қарамай, сувдан
нотўғри фойдаланди деб далолатнома тузганлигини, унда иштирок
этмаганлигини, 3 кундан сўнг мутахассисларни чақириб, қонунбузилиш
ҳолатлари ва сувдан фойдаланганлик ҳолати аниқланган бўлса, кўрсатишни
талаб қилганлигини, даъвогар вакиллари томонидан тармоққа ноқонуний
уланганлигини унга исботлаб бера олмаганлигини билдириб, даъво аризани
рад қилишни сўради.
Судда қатнашган даъвогар мутахассислари Ф.Шахрамов,У.Неъматов,
М.Мирзакаримовлар ҳақиқатда жавобгарга тегишли молхона биносида сувдан
фойдаланиш қоидаларига риоя қилинганлиги ўрганилганлигини, ўрганиш
жараёнида жавобгарга тегишли тармоқда сув бўлмаганлигини, сув
бўлмаганлигига сабаб, марказий сув узатмасидан узилганлигини, сув бўлмасада, сувдан фойдаланганлиги аниқланди деб далолатнома тузилишига,
жавобгар жамият ишчиси сувдан фойдаланяпмиз деган гапи бўлганлигини,
ушбу шахсдан бу ерда нима иш қилишини сўраганида чўпон эканлиги
билдирганлигини, ўрганишдан уч кун ўтиб жавобгар раҳбари иштирокида
сувдан фойдаланиш қайта ўрганилганда, сувдан фойдаланилмаётганлиги
аниқланганлигини, жавобгарга тортилган труба эски сув узатиш қурилмасига
уланганлигини, ушбу қурилма ишламаётганлигини, янги қурилмага уланиб
кейинчалик жавобгар томонидан уларнинг иштирокисиз узилган бўлиши
мумкинлигини, қаердан уланганлиги ёки узилганлигини аниқлай
олмаганликларини маълум қилди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг мазкур даъвоси юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар томонидан Сирдарё тумани ҳудудидаги юридик
истеъмолчиларни навбатдаги мониторингдан ўтказиш вақтида, жавобгарга
қарашли молхона биносида сув ҳисоблаш ускуналари кўздан кечирилганда
сув
ҳисоблаш
ускунасининг
ташкилот
томонидан
ўрнатилмай
сувдан фойдаланаётганлиги аниқланганлиги, истеъмолчи томонидан сувдан
фойдаланиш тартибига риоя қилинмаганлигини аниқланиб, истеъмолчига
қарашли юқоридаги молхонада сувдан фойдаланиши оқибатида даъвогарга
келтирилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014
йил
15
июлдаги
194-сонли
қарори
билан
тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб
юритилади)нинг 87-“б”га асосан қувурнинг кўндаланг кесими бўйича қайта
ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоб китоблар натижасида туман даъвогарга
жавобгарга қарашли юқоридаги молхонадан жами 112 359 744 сўмлик зарар
келтирилганлиги аниқланган.
Юқоридаги аниқланган қоида бузилиш ҳолатлари юзасидан жавобгарга
тегиши молхонада жойлашган диаметри 50 мм бўлган сув қувурида кириш
қисмида сув ўлчагич асбоби ўрнатилмай, сувдан фойдаланилгани учун
ичимлик сув истеъмоли учун тўланилиши керак бўлган қайта ҳисоб –
китоб тўловлари дм-50 ммга 90 кун муддатга Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194 - сонли қарорининг
87 бандига асосан, 112 359 744 сўм сўм 00 тийин ҳисобланган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
112 359 744.00 сўм қайта ҳисоб-китобдан келиб чиққан қарздорликни
жавобгардан ундиришни сўраган.
Суд, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг жавобгардан
112 359 744 сўм қайта ҳисоб-китобдан келиб чиққан қарздорликни ундириш
ҳақидаги талаблари билан келиша олмай, даъвони қаноатлантириш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Гарчи, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли молхона биносида сув
ҳисоблаш ускуналари ўрнатмай сувдан фойдаланаётганлигини аниқлаб,
натижаси бўйича текширув (ўрганиш) далолатномаси расмийлаштирган
бўласа-да, жавобгарга тегишли ерга сув трубасидан ичимлик суви
мавжудлиги, мавжуд сув даъвогарга тегишли сув узатиш қурилмаларига
уланган ҳолда келаётганлиги аниқланмаган.
Мутахассислар иштирокида суд томонидан жавобгарга тегишли молхона
биноси кўздан кечирилганда, сув тармоғига ноқонуний уланган ҳолда сувдан
фойдаланганлик ҳолати аниқланмади. Марказий сув узатиш тизимидан
жавобгарга ҳудудида кирувчи 50 мм сув трубаси носоз ҳолатда, фойдаланишга
яроқсиз бўлиб, ундан сув узатиш имкони мавжуд эмас.
Ҳолбуки, даъвогар томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида жавобгар
ҳудудида сув тармоғида ичимлик суви бўлмаган. Жавобгар ҳудудига кирган
сув трубалари уланган сув узатиш қурилмаси ишлатилмай қолган. Ҳозирда
шу ҳудуд аҳолиси янги сув узатиш қурилмасидан фойдаланиб келмоқда.
Жавобгар томонидан ер отидан сунъий равишда қудуқ орқали сув олиниб,
фойдаланиб келинмоқда. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ичимлик сувидан
ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати асослаб берилмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 333-моддасига
асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади..
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Бу ҳолда суд, даъвогарнинг жавобгардан 112 359 744 сўм қайта ҳисобкитобдан келиб чиққан қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талабини
асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шу билан биргаликда, суд давлат божи ва почта харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига
асосан, даъвогарнинг даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми
бўйича даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича 2 247
194 сўм давлат божи тўлови ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогарга
юклаб, олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Улуғбек Давр Замон” масъулияти чекланган жамиятидан 112 359 744 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 2 247 194 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати “SIRDARYO SUV TA` INOTI” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин ва олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов