← Назад
Решение #2897628 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1964-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 25 март
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар
“XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
"TE URBEK SHAXRIZODA HA KOR"
AS'ULIYATI HEKLANGAN
JA IYATдан 34 898 907 сўм асосий қарз ва 15 881 040 сўм жаримани
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
даъвогар раҳбари Н.Неъматов, даъвогар жамият вакиллари Ж.Хайдаров (2025
йил 03 январдаги 01-сонли ишончнома асосида), А.Велулаев (2025 йил 06
мартдаги 09-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
“даъвогар” деб аталади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб
аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "TE URBEK
SHAXRIZODA HA KOR"
AS'ULIYATI
HEKLANGAN JA IYAT
(кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 34 898 907 сўм асосий қарз
ва 15 881 040 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
палата ва жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида палата ва жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгардан 2024 йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни
ташкил этишини, 2024 йилда 52.8 тонна ўрнига 29.784 тонна ғалла топшириб,
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлигини ва
шартномада келишилган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги
натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 09 ноябрда
265/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик)
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини
даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид
қилиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада
кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта
маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш
орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган.
Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича
даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан
қабул
Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар
қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура
юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган.
Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши
белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация
қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб
берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори
(ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда
назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар
(хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли
маҳсулотлар етказилиб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган
миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги
шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома,
даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 34 898 907 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартномага асосан 15 881 040 сўм миқдорида
жарима ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади,
қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида, шартномада
белгиланган маҳсулотни ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан
асоссиз бўйин товлаган тақдирда “хўжалик” “тайёрловчи”га топширилмаган
маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори
ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан
келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга
олмасдан ҳисобланиши белгиланган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
жавобгар
шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, даъвогарга шартномада
белгиланган миқдордан кам яъни 52.8 тонна ўрнига 29.784 тонна ғалла
маҳсулоти етказиб берган.
Жавобгар томонидан даъвогарга топширилган буғдой маҳсулоти нархи
1 тоннаси учун 2 300 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Даъвогарнинг
топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жавобгардан
жарима ундириш талаби асосли ва жарима ҳисоби тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса жавоб беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, жарима ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жарима
ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 2 225 000 сўм жарима
ундиришни лозим топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг
2-банди
талабига
мувофиқ,
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 015 598,94 сўм давлат божи
харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти
манфаатидаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TE URBEK SHAXRIZODA HA KOR"
AS'ULIYATI
HEKLANGAN JA IYAT ҳисобидан даъвогар “XA KOR DON” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 34 898 907сўм асосий қарз, 2 225 000 сўм
жарима ҳамда олдиндан тўланган 37500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар "TE URBEK SHAXRIZODA HA KOR"
AS'ULIYATI
HEKLANGAN JA IYATдан 1 015 598,94 сўм давлат божи тўлови
Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов