← Назад
Решение #2897641 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| аролик кодексини | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1253-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё шаҳри
2025 йил 25 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар
“Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг жавобгар 10-сонли
мусиқа мактабидан 177 641 856 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар вакили Ж.Эргашев (2024 йил 03 январдаги
к-01/04-3-сонли ишончнома асосида), Ф.Шахрамов (2025 йил 03 январдаги
01/04-1-сонли ишончнома асосида), даъвогар мутахассислари У.Неъматов,
М.Мирзакримов, жавобгар жамият вакили Ў.Нарқулов (2025 йил 17 мартдаги
ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада, “SIRDARYO SUV TA` INOTI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар ва(ёки) таъминотчи” деб
юритилади) Сирдарё туман филиали томонидан Сирдарё тумани ҳудудидаги
юридик истеъмолчиларни навбатдаги мониторингдан ўтказиш вақтида,
10-сонли мусиқа мактаби (бундан буён матнда “жавобгар ва(ёки)
истеъмолчи” деб юритилади)га қарашли молхона биносида сувдан
фойдаланиш ўрганилганда, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилмай, шартномасиз
сув истеъмолидан фойдаланаётганлиги аниқланганлиги, истеъмолчига
қарашли юқоридаги молхонада даъвогарга келтирилган зарар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли
қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни
чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар
деб юритилади)нинг 87-“б”га асосан қувурнинг кўндаланг кесими бўйича
қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоб китоблар натижасида туман
даъвогарга жавобгарга қарашли юқоридаги бинода жами 177 641 856 сўмлик
зарар келтирилганлиги аниқланганлиги, ушбу зарарни ихтиёрий тўлаб бериш
мақсадида жавобгарга талабнома юборилганлиги, бироқ жавобгарга ихтиёрий
тўлатиш чораларини кўрганлиги важлар келтирилиб, даъвогар судга даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
ҳисобидан
177 641 856 сўм қайта ҳисоб-китобдан келиб чиққан қарздорликни ундириб
бериш тўғрисида суд қарорини чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
келтирилган важларини такрорлаб, жавобгарга тегишли ҳудудда 2025 йил
04 февралда ўрганиш ўтказилганда, 50 мм ёнғинга қарши ҳовузга сув олиш
учун келган трубага ҳисоблагич ўрнатмай, ҳовузни тўлдириш ишларини
амалга ошириб, ичимлик сувидан фойдаланганлиги аниқланганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, даъвогар томонидан ўтказилган ўрганишда ёнғинга қарши ҳовузни
сув билан тўлдирилганлик ҳолати аниқланмаганлигини, сув узатиш
трубаларининг ҳовузга кириш қисми ёрилиб кетганлигини, даъвогар шу
трубадан фойдаланиб, ҳовузни тўлдирди дейиши асоссизлигини, ҳовуз қўшни
мактаб ҳовлисида жойлашганлигини, уни сув билан тўлдиришдан наф
йўқлигини, ҳовузга кириш қисмидаги трубадаги сув насос орқали
тортилишини, труба ёриқ бўлганлиги учун сув тортилмасдан
келинаётганлигини, ҳовуздаги сувлар зах сув эканлигини, декабр-январь
ойларида ёғингарчилик натижасида ҳовуз тўлган бўлса ҳам, даъвогар у
томонидан тўлдирилганлигини важи нотўғрилигини, видео тасмага олган
ҳолатда ҳовуздан сув чиқиш трубасида сув борлигини тасдиқланганлигини,
ҳовуздаги сизот сувларидан кўчатларни суғориш учун фойдаланишини
билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради.
Судда қатнашган даъвогар мутахассислари Ф.Шахрамов,У.Неъматов,
М.Мирзакаримовлар ҳақиқатда жавобгарга тегишли ҳовуз қўшни мактаб
ҳудудида жойлашганлигини, мактаб директори томонидан ҳовуз сув билан
тошганлиги айтилганида у ерга бориб ўрганиш ўтказилганлигини, ҳовузга
трубалар
сувдан
фойдаланиш
қоидаларига
риоя
қилинганлиги
ўрганилганлигини, ўрганиш жараёнида жавобгарга тегишли ҳовузга сув олиб
борувчи
трубага
сув
ҳисоблагич
ускунаси
ўртанилмаганлиги
аниқланганлигини, жавобгарнинг ҳовузи қўшни мактабда бўлса, уни
тўлдиришдан мақсади нима эканлигини билмаслигини, ҳовузга келган труба
носоз бўлган ҳолатда хам жавобгар жавобгар бўлиши лозимлигини, труба
ёрилган жойдан сув ўтиб ҳовуз тўлиши мумкин эмаслигини, трубада сув
бўлмаслиги жавобгар томонидан уларнинг иштирокисиз сувдан узилган
бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг мазкур даъвоси юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар томонидан Сирдарё тумани ҳудудидаги юридик
истеъмолчиларни навбатдаги мониторингдан ўтказиш вақтида, жавобгарга
қарашли ҳовузга уланган сув трубалари кўздан кечирилганда сув ҳисоблаш
ускунасининг ташкилот томонидан ўрнатилмай сувдан фойдаланаётганлиги
аниқланганлиги, истеъмолчи томонидан сувдан фойдаланиш тартибига риоя
қилинмаганлигини аниқланиб, истеъмолчига қарашли юқоридаги ҳолатда
сувдан фойдаланиши оқибатида даъвогарга келтирилган зарар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли
қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни
чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар
деб юритилади)нинг 87-“б”га асосан қувурнинг кўндаланг кесими бўйича
қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоб китоблар натижасида туман
даъвогарга жавобгарга қарашли юқоридаги молхонадан жами 177 641
856 сўмлик зарар келтирилганлиги аниқланган.
Юқоридаги аниқланган қоида бузилиш ҳолатлари юзасидан жавобгарга
тегиши ҳовузга олиб келинган диаметри 50 мм бўлган сув қувурида кириш
қисмида сув ўлчагич асбоби ўрнатилмай, сувдан фойдаланилгани учун
ичимлик сув истеъмоли учун тўланилиши керак бўлган қайта ҳисоб –
китоб тўловлари дм-50 ммга 90 кун муддатга Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194 - сонли қарорининг 87
бандига асосан, 177 641 856 сўм сўм 00 тийин ҳисобланган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
177 641 856.00 сўм қайта ҳисоб-китобдан келиб чиққан қарздорликни
жавобгардан ундиришни сўраган.
Суд, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг жавобгардан
177 641 856 сўм қайта ҳисоб-китобдан келиб чиққан қарздорликни ундириш
ҳақидаги талаблари билан келиша олмай, даъвони қаноатлантириш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Гарчи, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли ҳовузда сув ҳисоблаш
ускуналари ўрнатмай сувдан фойдаланаётганлигини аниқлаб, натижаси
бўйича текширув (ўрганиш) далолатномаси расмийлаштирган бўласа-да,
жавобгарга тегишли ерга сув трубасидан ичимлик суви мавжудлиги, мавжуд
сув даъвогарга тегишли сув узатиш қурилмаларига уланган ҳолда
келаётганлиги аниқланмаган.
Мутахассислар иштирокида суд томонидан жавобгарга тегишли ҳовузда,
сув тармоғига ноқонуний уланган ҳолда сувдан фойдаланганлик ҳолати
аниқланмади. Марказий сув узатиш тизимидан жавобгар ҳудудида тегишли
ҳовузга кирувчи 50 мм сув трубаси носоз ҳолатда, фойдаланишга яроқсиз
бўлиб, ундан сув узатиш имкони мавжуд эмас.
Бундан ташқари, жавобгар ичимлик сувидан фойдаланаётган 20 мм
трубага сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган бўлиб, сувдан фойдаланиш
тартибига риоя қилган ҳолда сувдан фойдаланилиб келаётганлиги
аниқланган.
Ҳолбуки, даъвогар томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида жавобгар
ҳудудида сув тармоғида ичимлик суви бўлмаган. Ёнғинга қарши фойдаланиш
учун қурилган ҳовуз жавобгар ҳудудига қурилмаган бўлиб, ундаги сув
сатҳи сизот сувларининг кўтарилиши натижасида ошганлигини инкор этувчи
далиллар мавжуд эмас. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ичимлик сувидан
ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати асослаб берилмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 333-моддасига
асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади..
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Бу ҳолда суд, даъвогарнинг жавобгардан 177 641 856 сўм қайта ҳисобкитобдан келиб чиққан қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талабини
асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шу билан биргаликда, суд давлат божи ва почта харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига
асосан, даъвогарнинг даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми
бўйича даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича
2 247 194 сўм давлат божи тўлови ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогарга
юклаб, олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг жавобгар
10-сонли мусиқа мактабидан 177 641 856 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 3 552 837 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати “SIRDARYO SUV TA` INOTI” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин ва олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов