Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/1528 Дата решения 24.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7193e8b0-056a-4a53-9bce-7e3307162b42 Claim ID PDF Hash a58dd152afbbeb60... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/0000-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 24 март Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ФФФ (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари (раҳбар) ФФФ, ФФФ (ордер асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ФФФ (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 21 декабрда тузилган 477-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “ХХХ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2020 йил 21 декабрда тузилган 477-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Оқолтин туман Солиқ инспекциясидан, Оқолтин туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб қилинган. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё вилояти Оқолтин туман кенгаши вакили судга ёзма ариза билан мурожаат қилиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, жорий йилги ҳосил йилидан кутилаётган даромаддар солиқлардан қарздорликни бартараф этишини, шунингдек келгусида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланишини, бу бўйича ҳуқубузарликка йўл қўймаслигини, шу сабабли жавобгарга имконият берилишини сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини бажармасдан келганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини билдирди. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Солиқ бошқармаси Д.Эшилов жавобгарнинг солиқлардан жами 265.461.703,01 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 70.441.858,88 сўм қисмини ер солиғи ташкил этишини билдириб, судга бу ҳақдаги ёзма маълумотномани тақдим этилганлигини билдирди. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Оқолтин туман ҳокимининг 2020 йил 18 декабрдаги 530-сонли қарорига асосан жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ташкил этилган. 2020 йил 21 декабрь куни 477-сонли ижара шартномаси шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва шунга асосан 73.6 гектар ер майдони ер участкаси жавобгарга ижарага топширилган. Оқолтин туман Қишлоқ хўжалик бўлими шўъба бошлиғи О.Хакимов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассиси И.Олимжонов, Давлат кадастрлар палатаси мутахассиси З.Дадаев, “Агробанк” АТБ Оқолтин филиали мутахассиси М.Алимов, жавобгар хўжалик раҳбари И.Рахимовлар томонидан 2024 йил 06 ноябрь куни Оқолтин тумани М.Улуғбек ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига 13.6 гектар ер майдонига ноқонуний равишда беда ва полиз экинлари экиб, ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган. Мазкур далолатномада даъвогарнинг 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоратадбирлари ва 2024-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 96-9-122-К/24-сонли қарори талабларига зид равишда 13.6 гектарга ноқонуний равишда беда ва полиз экинлари экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасида самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган. Бундан ташқари, жавобгар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан жуда кўп миқдордаги қарздорликка қўйган, яъни жами 265.461.703,01 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 70.441.858,88 сўмни ташкил этади. Мазкур ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишда мавжуд ҳужжатлар, солиқ органларининг ёзма маълумотномаси ва ишга жалб этилган мутахассисларнинг фикрлари билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 06 февраль куни 2020 йил 21 декабрда тузилган 477-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар 2025 йилнинг 07 февраль куни ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 декабрда тузилган 477-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Даъвогарнинг 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2024-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 549-0-Q/24-сонли қарори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r.g v.uz” орқали ишлаб чиқилган ва расмий эълон қилиниши таъминланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилиниши белгиланган. Мазкур Низомнинг 21-бандига асосан туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r” орқали қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 08 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг 55моддаси 3-қисмида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли тарзда хабардор қилиш деб топилади. Бундан ташқари, 2025 йил 17 январь ҳолатига кўра жавобгарнинг солиқлардан қарзи солиқлардан жами 265.461.703,01 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 70.441.858,88 сўм қисмини ер солиғи ташкил этган. Бу эса, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Солиқ инспекцияси томонидан судга тақдим этилган ёзма маълумотнома билан тасдиқланади. Жавобгар томонидан ер ижараси шартномаси шартларининг бузилганлиги ҳамда даъвогарнинг 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2024йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 96-9-122-К/24-сонли қарори талаблари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли Халқ депутатлари Оқолтин тумани кенгашининг 2025 йил 05 февралдаги VII-6-13-9-122-K/25-сонли қарорига кўра жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш белгиланган. Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисобварақларида айланиши таъминламаганда - қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2025 йил 17 февралдаги қарорида жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳолатлари қайд қилинган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан13.6 гектарга ноқонуний равишда беда ва полиз экинлари экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 21 декабрда тузилган 477-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ ва жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигиўртасида 2020 йил 21 декабрда тузилган 477-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан даъвогарХХХ фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов