Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1236 Дата решения 20.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BADR
Source ID e3e8761f-70ba-4206-91bd-b0d4ac123b6f Claim ID PDF Hash 573aaee5caabce84... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 220-моддаси ИПКнинг 220 law
суд ИПкнинг 220-моддаси суд ИПк 220 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
онунини 111-моддаси онунини 111 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1236-сонли иқтисодий иш Сирдарё тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 20 март Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар “BADR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 129 750,50сўм молиявий жарима қўллаштўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Игамназаров (2025 йил 03 январдаги 30-00002-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда аризачи деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “BADR” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)га нисбатан 6 253 275сўммолиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилоят божхона бошқармаси ҳамда АТБ “Асакабанк” суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминланмади. Бироқ, божхона бошқармаси томонидан иш юзасидан маълумот тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 220-моддасига кўра Суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра, суд ИПкнинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар ҳамда низони учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Судда қатнашган даъвогар вакили, жавобгарга муддати ўтган 100 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки 129 750,50сўм молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга 2025 йил 3 февраль куни талабнома юборганлигини, жавобгар томонидан 10 кунлик муддат ичида талабномага жавоб берилмаганлиги, оқибатда, даъвогар томонидан жавобгарнинг хорижий ҳамкори “ AL O ANAGE EN LI I ED” корхонаси билан тузилган импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзининг 10 фоизли жаримага тушган 129 750,50 сўм миқдоридаги молиявий жаримани тўлаш юзасидан судга ариза киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, ишда қатнашувчи тараф вакили тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан ариза талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим топади:. ИПКнинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади)нинг 9-бандига асосан Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловагамувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади. Низомнинг 10-бандига асосан ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади. Низомнинг 11-бандига асосан контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар. Бунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига қадар киритилиши лозим. Низомнинг 22-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига асосан товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2021 йилдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини 111-моддасига асосан норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан жамриматўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Иш ҳужжатларида аниқланишича, жавобгарнинг 21.02.2025 йил ҳолатига 100 АҚШ долларига тенг миқдорда дебитор қарздорлиги мавжудлиги юзасидан Ташқи савдо опреацияларининг ягона электрон ахборот тизимида аниқланган. Жавобгар ва унинг хорижий ҳамкори “ AL O ANAGE EN LI I ED” (Британия) корхонаси ўртасида 27.12.2023 йилда201705215310661460230200002-рақамли импорт шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра жами 49 290 АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган. Шундан муддатида 100 АҚШ доллари миқдорида маблағ қайтарилмаган ёки маҳсулот етказиб берилмаган. Аризачи жавобгарга муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки муддати ўтган 100 АҚШ долларининг 10 фоизи, яъни 100 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалент қиймати 1 297 505 сўмнинг 10 фоизли жаримага тушган сўмдаги эквиваленти 129 750,50 сўм миқдорида ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, талабнома юборган. Бироқ, талабномага жавобгар томонидан белгиланган муддатда муносабат билдирилмаган. Оқибатда, даъвогар жавобгардан 129 750,5 сўм молиявий жаримани ундириш юзасидан судга ариза киритган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 68-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Жавобгарнинг “хорижий ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 100 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари, Сирдарё вилоят божхона бошқармаси томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 129 750,50 сўм молиявий жарима ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига мувофиқ даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Ариза электрон тарзда юборилганлиги учун почта ҳаражати ундирилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд давлат божи ва почта ҳаражатини ундирмасликни лозим топади. Шунингдек, суд тарафларга “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 111–моддаси олтинчи қисмига асосан суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган тақдирда, тўланган жарима қайтарилиши, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилиши, мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор қилинишини тушунтириб ўтишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2021 йилдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йил кунги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 215, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар “BADR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 129 750,50 сўм молиявий жарима қўллаштўғрисидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “BADR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 129 750,50 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин Давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Судья У.Р. Курбанов