← Назад
Решение #2897654 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| йилда | 2024 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФК | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1638-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 19 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновсуд мажлиси котиблигида,
“X lmur d
`gli B b mur d” фермер хўжалигининг “QAYU BOY
YERLARI”фермер хўжалиги ҳисобидан 45 434 000 сўм асосий қарз,
22 717 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даъвогар раҳбари М.Холмуротов иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“X lmur d `gli B b mur d” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“QAYU BOY YERLARI”фермер хўжалиги(бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 45 434 000 сўм асосий қарз, 22 717 000сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
қарздорлик
тўлаб
берилмаганлигини
билдириб,
даъво
талаби
қаноатлантиришни сўради.
Судишни
кўришда
иштирок
этган
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасига
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади)асосан юзага келган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 июлда 21-сонли
қуёш панелларини ўрнатиш бўйича шартнома расмийлаштирилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 18 дона қуёш
панелларини 67 900 000 сўмга жавобгарга ўрнатиш, 1.2-бандига кўра,
жавобгар ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома 3.2-бандига кўра, жавобгар бажарилиши лозим бўлган
ишларнинг 70 фоизини олдиндан тўлаши, қолган 30 фоизини ишлар
бажарилгандан кейин уч банк иш кунида тўланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан ишларнинг бажарилганлиги бўйича жавобгарга
07 август 2024 йилда 21/8-сонли счёт-фактура юборган ва юборилган счётфактура жавобгар томонидан қабул қилинган.
Бундан кўринади-ки, шартномага кўра, даъвогар томонидан
67 900 000 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан эса бажарилган
ишлар учун даъвогарга 22 466 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Ишлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида бажарилган
ишларнинг топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилган ва
қарздорлик юзасидан солиштирма далолатнома мавжуд.
ФКнинг 635-моддасига асосан, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги
келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш
муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ
муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
Бироқ, буюртмачи томонидан шартнома шартларига мувофиқ
белгиланган муддатда тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида
даъвогар олдида 45 434 000 сўм асосий қарздорлик вужудга келган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар ҳисобидан 45 434 000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси корхонани,
бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш
ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва
қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш
ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни
капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ишлар
бажарилганлиги иш ҳужжатларидаги мавжуд тарафлар томонидан имзоланган
ҳисоб-фактуралар ва далолатномалар билан тасдиқланганлигини инобатга
олиб, суд даъвогарнинг 45 434 000 сўм асосий қарздорлик ундириш ҳақидаги
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолда суд даъво талабидаги асосий қарзни ундириш талаби иш
ҳужжатлари билан тўлиқ ўз исботини топганлигини эътиборга олган ҳолда
уни асосли деб топиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даъвогар суддан жавобгар томонидан шартнома шартларини
ўз вақти ва лозим даражада бажарилмаганлиги учун 22 717 000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Даъвогар пеняни ўрнатилган қуёш панелларини жавобгар томонидан
2024 йил 07 августдаги қабул қилинган кундан даъво аризаси киритилган
кунга қадар 198 кунни ташкил этса-да, шартноманинг 3.4-бандида буюртмачи
3 кун ичида қуёш панеллари учун кўрсатилган хизматлар ва олинган
маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Шунда ҳисобланиши лозим
бўлган пеня 3 кунга чегирилиб 195 кунга 0,4 фоиз миқдорда 22 717 000 сўм
пеня ҳисоблаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддаси талабларига кўра суд, қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, 22 717 000 сўм миқдорда пеня ундирилиши
жавобгарнинг келгуси фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сўралган пеня суммасини 3 500 000 сўмга
қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатлари
ундирувини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини даъво талабларининг қаноатлантирилган
қисми бўйича жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топиб, ИПКнинг
118,176-179-моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“X lmur d ‘gli B b mur d” фермер хўжалиги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
“QAYU BOY YERLARI”фермер хўжалигиҳисобидан “X lmur d `gli
B b mur d” фермер хўжалиги фойдасига 45 434 000 сўм асосий қарз,
3 500 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ҳамда олдиндан тўланган
681 500сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция,
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов