Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2185 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 06e3a659-9171-4f15-951e-769f63eba2a2 Claim ID PDF Hash a77d6f8886c827de... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2185-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 19 март Оқолтин тумани Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, ХХХ вакили С.Халбаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 316.903,35 евро кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризасива унга илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 316.903,35 евро миқдорида кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва қолдирилган суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгарлар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 апрель куни 07-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га паррандачилик фаолияти учун озуқа ем маҳсулотлари сотиб олиш учун 18 ой муддатга, йиллик 8 (саккиз) фоиз устама тўлаш шарти асосида 1.550.000 евро миқдорида кредит (қарз) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга 1.550.000 евро миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган. Даъвогар томонидан кредит қарздорлигини ўз вақтида сўндириш ҳақида юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд кредит шартномаси, банк маълумотномаси, банк айланмаси, гаров шартномаси, кафиллик шартномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 2.3-бандида жавобгарнинг мажбурияти сифатида даъвогар томонидан берилган кредитларни шартномада белгиланган мақсадларда ишлатиш ва мазкур шартнома иловасига мувофиқ қайтариш жадвалига асосан тўлиқ қайтариши лозимлиги белгиланган. Ушбу ҳолатда суд, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 316.903,35 евро кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқҳамда даъво аризаси судга тақдим этилган кунги Марказий банк томонидан Еврога нисбатан белгиланган валюта курси 2025 йил 04 мартда 1 ЕВРО = 13.449,20 сўмни ташкил этганлигидан келиб чиқиб, жами 6.338,067 ЕВРО х 13.449,20 сўм = 85.241.930,70 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогарХХХ манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. ДаъвогарХХХ фойдасига жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 316.903,35 евро миқдорида кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 85.241.930,70 сўм давлат божи ундирилсин. ДаъвогарХХХ фойдасига жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов