← Назад
Решение #2897659 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1272-сонли иқтисодий иш
Сирдарё тумани
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 19 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Асака банк”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “B XRO L ZZ T SUV”
масъулияти чекланган жамиятидан муддати ўтган асосий қарздан 245 266
420,66 сўм, муддати ўтган фоиз қарздан 61 945 848,92 сўм, муддати ўтган
қарзга ҳисобланган пенядан 7 903 260,92 сўм, ҳисобланган фоиздан 1 637
460,40 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва
илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили С.Джураев (03.01.2025 йилдаги
20-21/31-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Асака
банк” акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида жавобгар – “B XRO L ZZ T SUV” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан муддати ўтган асосий қарздан 245 266 420,66 сўм, муддати
ўтган фоиз қарздан 61 945 848,92 сўм, муддати ўтган қарзга ҳисобланган
пенядан 7 903 260,92 сўм, ҳисобланган фоиздан 1 637 460,40 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар бугунги суд
мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ
палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакиллари йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар
билан тасдиқланганлигини, даъво талабидамуддати ўтган асосий қарздан
245 266 420,66 сўм, муддати ўтган фоиз қарздан 61 945 848,92 сўм, муддати
ўтган қарзга ҳисобланган пенядан 7 903 260,92 сўм, ҳисобланган фоиздан
1 637 460,40 сўмтўланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Асака банк банк” Гулистон
филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 19 июлда № 2021-40-сонли кредит
шартномаси имзоланган.
Унга кўра, банк жавобгарга 84 ой муддатга, йиллик 22 % устама ҳақ
тўлаш эвазига “мактабгача таъли массасини қуриш учун қурилиш моллари
сотиб олиш” мақсадида кредит беришга келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга техника сотиб
олиш учун 1 862 020 150 сўм миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб
берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 07 февраль ҳолатига кредитнинг муддати ўтган асосий
қисмидан муддати ўтган асосий қарздан 245 266 420,66 сўм, муддати ўтган
фоиз қарздан 61 945 848,92 сўм, муддати ўтган қарзга ҳисобланган пенядан 7
903 260,92 сўм, ҳисобланган фоиздан 1 637 460,40 сўм қарздорлиги
мавжудлиги қайд этилган.
Суд, даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан муддати
ўтган асосий қарздан 245 266 420,66 сўм, муддати ўтган фоиз қарздан
61 945 848,92 сўм, ҳисобланган фоиздан 1 637 460,40 сўм қарздорлиги юзага
келганлигиишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг
кўрсатмалари
билан
асосланганлиги
сабабли
даъво
талабининг
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар 7 903 260,92 сўм кредит қарздорлигига
ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъво талабидаги 7 903 260,92сўм миқдоридаги пеняни 1 100 000 сўмгача
камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, ,
давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабига
мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи
миқдорида 6 335 059,81 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва
олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Асака банк” АХ манфаатидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“Асака банк” АЖ фойдасига “B XRO L ZZ T SUV” дан муддати
ўтган асосий қарздан 245 266 420,66 сўм, муддати ўтган фоиз қарздан
61 945 848,92 сўм, муддати ўтган қарзга ҳисобланган пенядан 1 100 000 сўм,
ҳисобланган фоиздан 1 637 460,40 сўм кредит қарздорлиги ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қанотлантиришдан рад этилсин.
“B XRO L ZZ T SUV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“Асака банк” АЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 6 335 059,81сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция
тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести)
келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов