← Назад
Решение #2897660 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1275-сонли иқтисодий иш
Сирдарё тумани
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 19 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк”
акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “Арслонбек Камолиддин”
фермер хўжалигидан 55 444 271,86 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги,
кредит қарзга ҳисобланган фоиздан 17 517 711,64 сўм кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар
вакили А.Аманов (05.02.25 йилдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Агро
банк” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида жавобгар – “Арслонбек Камолиддин” фермер
хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
55 444 271 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, кредит қарзга ҳисобланган
фоиздан 17 517 711,64 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар бугунги суд
мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ
палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони палата, жавобгар вакиллари йўқлигида ҳал
қилиш мумкин деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар
билан тасдиқланганлигини, даъво талабида 55 444 271 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлиги, кредит қарзга ҳисобланган фоиздан 17 517 711,64 сўм
тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк банк” Сайхунобод
филиали ва жавобгар ўртасида 2023 йил 18 декабрда № 08-сонли кредит
шартномаси имзоланган.
Унга кўра, банк жавобгарга 60 ой муддатга, йиллик 23,99 % устама ҳақ
тўлаш эвазига “айланма маблағларни тўлдириш” мақсадида кредит беришга
келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга айланма
маблағларни тўлдириш учун 393 300 000 сўм миқдорида пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 12 февраль ҳолатига кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан
55 444 271,86 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 17 517 711,64 сўм,
қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Суд, даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан
55 444 271,86 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 17 517 711,64 сўм юзага
келганлигиишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг
кўрсатмалари
билан
асосланганлиги
сабабли
даъво
талабининг
қаноатлантиришни лозим топади.
Қайд
этилганларга
асосан
суд
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантириб,давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг
2 фоизи миқдорида 1 459 239,67 сўм давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“Агро банк” АТБ фойдасига “Арслонбек Камолиддин” фермердан
кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 55 444 271,86 сўм, муддати ўтган
асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 17 517 711,64 сўм қарздорлиги
ундирилсин.
“Арслонбек Камолиддин” фермер хўжалиги ҳисобидан “Агро банк”
АТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига
1 459 239,67 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция
тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести)
келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов