← Назад
Решение #2897661 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| йилда | 2024 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/1635-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 19 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановни суд мажлиси котиблигида,
“ lmur d `gli B b mur d” фермер хўжалигининг “ANBARGUL ONA”
фермер хўжалиги ҳисобидан 32 900 000 сўм асосий қарз, 16 450 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар раҳбари
М.Халмуратов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ lmur d `gli B b mur d” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ANBARGUL ONA” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 32 900 000 сўм асосий қарз, 16 450 000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва судда вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари жавобгар томонидан
қарздорлик бугунга қадар тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тараф тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасига
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосан юзага келган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 июлда 33-сонли
Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича шартнома расмийлаштирилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 18 дона қуёш панелларини
67 900 000 сўмга жавобгарга ўрнатиш, 1.2-бандига кўра, жавобгар ишларни
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома 3.2-бандига кўра, жавобгар бажарилиши лозим бўлган
ишларнинг 70 фоизи 47 530 000 сўмни олдиндан тўлаши, қолган
30 фоизи 20 370 00 сўмни ишлар бажарилгандан кейин уч банк иш кунида
тўланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан ишларнинг бажарилганлиги бўйича жавобгарга
08 август 2024 йилда 33/8-сонли счёт-фактура юборган ва юборилган счётфактура жавобгар томонидан қабул қилинган.
Бундан кўринади-ки, шартномага кўра, даъвогар томонидан
67 900 000 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан эса бажарилган
ишлар учун даъвогарга 35 000 000 сўм тўлов амалга оширган.
Ишлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида бажарилган
ишларнинг топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилган ва
қарздорлик юзасидан солиштирма далолатнома мавжуд.
Бироқ, буюртмачи томонидан шартнома шартларига мувофиқ
белгиланган муддатда лозим даражада тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида даъвогар олдида 32 900 000 сўм асосий қарздорлик вужудга
келган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар ҳисобидан 32 900 000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси корхонани,
бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш
ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва
қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш
ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни
капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ишлар
бажарилганлиги иш ҳужжатларидаги мавжуд тарафлар томонидан имзоланган
ҳисоб-фактуралар ва далолатномалар билан тасдиқланганлигини инобатга
олиб, суд даъвогарнинг 32 900 000 сўм асосий қарздорлик ундириш ҳақидаги
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Суд даъво талабидаги асосий қарзни ундириш талаби иш ҳужжатлари
билан тўлиқ ўз исботини топганлигини эътиборга олган ҳолда уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даъвогар суддан жавобгар томонидан шартнома шартларини
ўз вақти ва лозим даражада бажарилмаганлиги учун 16 450 000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Даъвогар, жавобгар томонидан мажбуриятлар кечиктирилган сумманинг
50 фоизи миқдорида 16 450 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддаси талабларига кўра суд, қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, 16 450 000 сўм миқдорда пеня ундирилиши
жавобгарнинг келгуси фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, ундирилиши сўралган пеня суммасини 2 500 000 сўмга
қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатлари
ундирувини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, суд юқоридаги ҳуқуқ нормалари ҳамда ИПКнинг 118,176179-моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“ lmur d ‘gli B b mur d” фермер хўжалигининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“ANBARGUL ONA” фермер хўжалиги ҳисобидан “ lmur d `gli
B b mur d” фермер хўжалиги фойдасига 32 900 000 сўм асосий қарз,
2 500 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ҳамда олдиндан тўланган
493 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция,
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова