Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/999 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Боёвут дон кластер
Source ID 70d6b3f0-01eb-4026-9656-6468a5424dbc Claim ID PDF Hash 6fd679fb4ec7919d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
м почта харажати ундиришни ИПК 118-моддаси м почта харажати ундиришни ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/999-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 19 март Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгашининг «Аброр Алибеков» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 121 238 266 сўм асосий қарз, 164 884 042 сўм пеня ва 36 371 479 сўм жарима ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар рахбари М.Алибеков, жавобгар вакили А.Қодиров (06.03.2025 йилдаги №15-сонли ишончнома асосида) ва адвокат Р.Салихов (05.03.2025 йилдаги ордер асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгаши «Аброр Алибеков» фермер хўжалиги(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 121 238 266 сўм асосий қарз, 164 884 042 сўм пеня ва 36 371 479 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, жавобгарга 2024 йил ғалла топширилгани, шартномада ғалланинг ҳақи 2024 йил ғалла мавсумида 1 сентябрга қадар тўланиши белгилансада шу кунга қадар тўланмаганлиги сабабли қоуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ва адвокат даъво ариза бўйича уруғлик ғалла учун шартнома имзоланмагани, уруғлик ғаллани қабул қилишда, уруғлик ғаллани қабул қилишда ва ўзаро таққослаш далолатномасини имзолашда хатога йўл қўйилганлиги, шартноманинг 5.1-бандига асосан низони судгача хал қилиш (талабнома бериш) тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўради. Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 январда бошоқли дон харид қилиш бўйича №24-42719/G-21668-25-сонли фючерс шартнома имзоланиб, шартномада даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олиб, шартноманинг 3.4-бандида топширилган маҳсулот бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳосил йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар адвокати уруғлик учун 82 574 кг уруғлик ғалла хато сабабли шартномада кўрсатилган 2 994 000 сўм бахода хисобланмагани, уруғлик ғалла учун алоҳида шартнома имзоланмаганлиги ва низони судгача хал қилиш (талабнома бериш) тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли иш юритшни тугатиш лозимлигини билдирди. Суд, жавобгарнинг эътирозларини асоссиз деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга асосан уларни инобатга олмасликни лозим топади. Хусусан шартноманинг 3.4.-бандида харид қилинган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган, лекин электрон шаклдаги ҳисоб-фактураларга асосан жавобгар жами 600 289 886 сўмлик ғаллани жамғарма, сақлаш, уруғлик сифатида хар хил нархларда лекин шартномада кўрсатилган нархдан паст нархда қабул қилиб олган ва 2025 йил 13 январь холатига тарафлар даъвогарнинг 242 476 532 сўм хақдорлиги (дебитор қарзи) тан олинган. Шартноманинг 5.1.-бандида шартнома мажбуриятлари бўйича вужудга келган келишмовчиликлар мустақил равишда ёки ҳокимлик ҳузуридаги форс мажорни тасдиқлаш комиссия иштирокида, келишиш имкони бўлмаганда низони суд орқали хал қилишга келишилган бўлиб, низони судгача ҳал қилиш, талабнома бериш шарти махсус назарда тутилмаган. Ўзаро таққослаш далолатномада 242 476 532 сўм қарздорликни тан олган бўлсада, даъво талабида 121 238 266 сўм ундириш сўралганлиги сабабли суд, даъвонинг 121 238 266 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвода жавобгардан олинган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли 164 884 042 сўм пеня ва 36 371 479 сўм жарима ундириш сўралган. Даъвонинг неустойка ундириш қисмига шартноманинг 4.2-банди асос қилинган, унга кўра етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига пеня ва жарима тўлаши назарда тутилган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шартномада уруғлик буғдой ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шунингдек етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига пеня тўлаши назарда тутилган. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлиги ҳужжатлар асосида тасдиқлаб берилмади. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгардан 30 000 000 сўм жарима ундиришни ва пеня ундириш қисмини рад этишни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига 121 238 266 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни ИПК 118-моддасига асосан 6 449 875,74 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгашининг «Аброр Алибеков» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 121 238 266 сўм асосий қарз, 164 884 042 сўм пеня ва 36 371 479 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар «Аброр Алибеков» фермер хўжалиги фойдасига 121 238 266 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм жарима ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 6 449 875,74 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев