Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/1640 Дата решения 19.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 052287b2-9105-4ec6-b9ed-29437b3cd70f Claim ID PDF Hash a836fbb927fef371... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ст 2024 йилда йилда 2024 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 673-моддаси ФК 673 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1640-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 19 март Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновсуд мажлиси котиблигида, “X lmur d `gli B b mur d” фермер хўжалигининг “TO`QAY BO`RISI”фермер хўжалиги ҳисобидан 59 476 000 сўм асосий қарз,29 738 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар раҳбари М.Холмуротов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “X lmur d `gli B b mur d” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TO`QAY BO`RISI”фермер хўжалиги(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 59 476 000 сўм асосий қарз, 29 738 000сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво талаби қаноатлантиришни сўради. Судишни кўришда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасига (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)асосан юзага келган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 июлда 14-сонли қуёш панелларини ўрнатиш бўйича шартнома расмийлаштирилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 27 дона қуёш панелларини 100 700 000 сўмга жавобгарга ўрнатиш, 1.2-бандига кўра, жавобгар ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома 3.2-бандига кўра, жавобгар бажарилиши лозим бўлган ишларнинг 70 фоизи олдиндан тўлаши, қолган 30 фоизини ишлар бажарилгандан кейин уч банк иш кунида тўланиши белгиланган. Даъвогар томонидан ишларнинг бажарилганлиги бўйича жавобгарга 07 август 2024 йилда 14/8-сонли счёт-фактура юборган ва юборилган счётфактура жавобгар томонидан қабул қилинган. Бундан кўринади-ки, шартномага кўра, даъвогар томонидан 100 700 000 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан эса бажарилган ишлар учун даъвогарга 41 224 000 сўм тўлов амалга оширилган. Ишлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида бажарилган ишларнинг топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилган ва қарздорлик юзасидан солиштирма далолатнома мавжуд. ФКнинг 635-моддасига асосан, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. Бироқ, буюртмачи томонидан шартнома шартларига мувофиқ белгиланган муддатда тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 59 476 000 сўм асосий қарздорлик вужудга келган. Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ҳисобидан 59 476 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги иш ҳужжатларидаги мавжуд тарафлар томонидан имзоланган ҳисоб-фактуралар ва далолатномалар билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 59 476 000 сўм асосий қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолда суд даъво талабидаги асосий қарзни ундириш талаби иш ҳужжатлари билан тўлиқ ўз исботини топганлигини эътиборга олган ҳолда уни асосли деб топиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек даъвогар суддан жавобгар томонидан шартнома шартларини ўз вақти ва лозим даражада бажарилмаганлиги учун 29 738 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни ўрнатилган қуёш панелларини жавобгар томонидан 2024 йил 07 августдаги қабул қилинган кундан даъво аризаси киритилган кунга қадар 198 кунни ташкил этса-да, шартноманинг 3.4-бандида буюртмачи 3 кун ичида қуёш панеллари учун кўрсатилган хизматлар ва олинган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Шунда ҳисобланиши лозим бўлган пеня 3 кунга чегирилиб 195 кунга 0,4 фоиз миқдорда 29 738 000 сўм пеня ҳисоблаган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддаси талабларига кўра суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, 29 738 000 сўм миқдорда пеня ундирилиши жавобгарнинг келгуси фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сўралган пеня суммасини 4 200 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатлари ундирувини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топиб, ИПКнинг 118,176-179-моддаларини қўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л Д И: “X lmur d ‘gli B b mur d” фермер хўжалиги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “TO`QAY BO`RISI”фермер хўжалигиҳисобидан “X lmur d `gli B b mur d” фермер хўжалиги фойдасига 59 476 000 сўм асосий қарз, 4 200 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ҳамда олдиндан тўланган 892 140сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов