Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/729 Дата решения 18.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими
Source ID 5ab55f05-7074-4544-8e2f-923af5c59b46 Claim ID PDF Hash 19f4aa9d6385d10f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
бандида ФК 381-моддаси бандида ФК 381 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 112-моддаси тисодий процессуал кодекси 112 code_article
тисодий процессуал кодексининг 116-моддаси тисодий процессуал кодекси 116 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/729-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 18 март Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили вакили М.Умаров (2025 йил 4 январдаги 03/2-сонли ишончнома асосида), Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман вакили У.Нурматов, жавобгар вакили И.Жўраев (2025 йил 24 февралдаги 01/25-05814-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс сифатида “МАР” масъулияти чекланган жамият вакили Б.Рашидов (2025 йил 04 мартдаги 30-сонли ишончнома асосида), “Хамкорбанк” АТБ вакили К.Омонликов (2025 йил 1 март кунидаги 1118-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, видеокнференц алоқа режимида (кўмаклашуви суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди), Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти ва қўшимча жавобгар Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлимига нисбатан 2024 йил 22 декабрда расмийлаштирилган лот 12481482-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар-1” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими (бундан кейинги матнларда “жавобгар-2” деб юритилади)га нисбатан 2024 йил 22 декабрда расмийлаштирилган лот 12481482-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 31 июлдаги 2512-сонли топшириғи бўйича Автомобиль йўллари қўмитасига тегишли мулкларига мулкларга 2024 йил якунига қадар тақиқ қўйилмаслигига эътибор қаратмай, банк томонидан таъқиқа қўйилганлигини, унларга хабар бермаган ҳолда гаровдаги молмулклар сотувга қўйилганлигини, мулкларни ким ошди савдосига чиқариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори бекор қилинганлигини билдириб, даъвони қувватлаб қаноатлантириб беришни сўради. Судда жавобгар-1 даъво талабига эътироз билдириб, даъвогарга тегишли мол-мулкни сотиш бўйича 2024 йил 23 декабрда ким ошди савдоси ўтказилиб, ким ошди садоси натижасига кўра, 2025 йил 08 январда 12481482-сонли лот бўйича ОА-1236110-сонли баённома расмийлаштирилганлигини, 2025 йил 22 декабрда даъвогарга тегишли мол-мулк сотилганлиги юзасидан ҳеч қандай аукцион натижалари бўйича баённома расмийлаштирилмаганлигини, ким ошди савдоси ўтказилаётган вақтда даъвогарга тегишли мол-мулкларни онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарори қонуний кучда бўлганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “МАР” масъулияти чекланган жамият вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъвогарга тегишли бўлган мулкларни аукцион орқали 2024 йили 23 декабрда ютиб олишганлигини, “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамиятига пуллар тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган “Хамкорбанк” АТБ вакили даъвогарга тегишли мол-мулклар Сирдарё туманлараро судининг 02.05.2024 йилдаги ва 20.06.2024 йилдаги ижро варақаларига асосан кредит қарздорлигини ундириш гаровдаги мол-мулкларга қаратилганлигини, ҳозирда даъвогарнинг кредит қарздорлиги тўлаб берилмаганлигини билдирди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатларини билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасида юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси учинчи қисмига кўра, хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 02.05.2024 йилдаги ва 20.06.2024 йилдаги ижро варақаларига асосан, Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими томонидан кредит қарздорлигини ундириш юзасидан ижро иши қўзғатилган. Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлим давлат ижрочиси С.Хазратқулов томонидан 2024 йил 26 июлда “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” ни қарори қабул қилинган. Мазкур қарор асосида Асфальт бетон ишлаб чиқариш ускуналари тўплами лот 12481482-сон билан электрон аукцион савдосига чиқарилган. Мол-мулкни сотиш юзасидан 2024 йил 23 декабрда электрон онлайн-аукцион савдолари ўтказилган. Ушбу электрон аукцион натижалари бўйича 2025 йил 08 январда ОА-1236110-сонли баённома расмийлаштирилган. Бироқ, даъвогар электрон аукцион натижалари бўйича 2025 йил 08 январда ОА-1236110-сонли баённома расмийлаштирилган бўлса-да, даъвода 2024 йил 22 декабрда расмийлаштирилган лот 12481482-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ҳолбуки, даъвогар 2024 йил 22 декабрда ким ошди натижасида баённома расмийлаштирилганлигини судда исботлаб бермади. Даъво талабида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 31 июлдаги 2512-сонли топшириғи бўйича Автомобиль йўллари қўмитасига тегишли мулкларига мулкларга 2024 йил якунига қадар таъқиқ қўйилмаслигига эътибор қаратмай, мол-мулклар таъқиққа олиниб ким ошди савдосига чирилганлиги қайд этилса-да, топшириқ хати ва даъво талабларини асословчи далилларни судга тақдим эта олмади. Аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган баённомани бўйича аукцион ғолиби деб “МАР” масъулияти чекланган жамияти топилган. Сотувдаги объектнинг бошланғич нархи 1 800 000 000 сўмни ташкил этган ва аукцион натижасида объект 1 476 000 000 сўмга сотилган. Шундан сўнг, 2025 йил 24 январь куни Сирдарё туман прокуратураси томонидан Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармасига давлат ижрочиси С.Хазратқуловнинг мол-мулкни электрон аукционда сотиш учун чиқариш ҳақидаги 26.07.2024 йилдаги қарори бўйича протест киритилган. Ушбу киритилган протест асосида Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Бабатоев томонидан 2025 йил 3 февралдаги қарори билан давлат ижрочиси С.Хазратқуловнинг мол-мулкни электрон аукционда сотиш учун чиқариш ҳақидаги 26.07.2024 йилдаги қарори бекор қилинган. Бундан кўринади-ки, мол-мулкни аукционда сотиш ва уни баённомасини расмийлаштириш жараёнида давлат ижрочиси С.Хазратқуловнинг мол-мулкни электрон аукционда сотиш учун чиқариш ҳақидаги 26.07.2024 йилдаги қарори қонуний кучда бўлган. Даъвогар ким ошди садоси натижалари юзасидан расмийлаштирилган баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган ҳолда, ушбу баённома расмийлаштирилишига асос бўлган ким ошди савдоси натижаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўрамаган. Бундан ташқари ким ошди савдоси натижасида расмийлаштирилган баённоманинг қайси вақтда расмийлаштирилганлиги асослаб бермади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас дб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2024 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 19-бандида ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, агар кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Суд, юқорида қайд этилган асосларга кўра, даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид равишда ўтказилган деб топилмаган кимошди савдоси натижасида расмийлаштирилган баённомани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, даъвогар судга илтимоснома киритиб давлат божи, почта харажати ва ВКС тўловини унинг зиммасида қолдиришни сўраган. Суд даъвогарнинг суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-моддасига кўра, суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимларидан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116-моддасига биринчи қисмига кўра, суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференц алоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилганлиги учун суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112, 116, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти ва қўшимча жавобгар Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлимига нисбатан 2024 йил 22 декабрда расмийлаштирилган лот 12481482-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидагидаъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат боди ундирилсин. Почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 93.750 сўм видеоконфренц алоқа режимида ўтказилган суд мажлиси харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида олти ойлик муддатда кассация шикояти беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов