← Назад
Решение #2897669 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/1527-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
______________
2025 йил 18 март
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Салиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар)
Ш.Эгамбердиев, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Оқолтин туман
Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов (ишончнома асосида), ишга
мутахассис сифатида жалб қилинган Оқолтин туман Солиқ инспекцияси
ходими Д.Эшилов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси З.Сайдахмедовлар иштирокида, даъвогар ХХХнинг
жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 15 ноябрда тузилган
276-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги
даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “ХХХ” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2019 йил 15 ноябрда тузилган 276-сонли
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажримига асосан Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ҳамда Оқолтин туман Солиқ инспекциясидан, Оқолтин
туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб
қилинган.
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё
вилояти Оқолтин туман кенгаши вакили судга ёзма ариза билан мурожаат
қилиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар
томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл
қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларини тан олиб, жорий йилги ҳосил йилидан кутилаётган даромаддар
солиқлардан қарздорликни бартараф этишини, шунингдек келгусида қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланган
ерлардан
белгиланган
мақсадларда
фойдаланишини, бу бўйича ҳуқубузарликка йўл қўймаслигини, шу сабабли
жавобгарга имконият берилишини сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов
даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан
туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини
бажармасдан келганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли
эканлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Солиқ бошқармаси
Д.Эшилов жавобгарнинг солиқлардан жами 191.541.575,96 сўм миқдорида
қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 59.979.250,20 сўм қисмини ер
солиғи ташкил этишини билдириб, судга бу ҳақдаги ёзма маълумотномани
тақдим этилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл
қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек
ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Оқолтин туман ҳокимининг 2018 йил
28 январдаги 419-сонли қарорига асосан жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги
ташкил этилган. 2019 йил 15 ноябрь куни 276-сонли ижара шартномаси
шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва шунга асосан 83.1
гектар ер майдони ер участкаси жавобгарга ижарага топширилган.
Оқолтин туман Қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Т.Маматқулов,
Оқолтин туман Қишлоқ хўжалик бўлими шўъба бошлиғи О.Хакимов, У.Носир
ҳудудига бириктирилган вакил Ў.Чилбоев, жавобгар хўжалик раҳбари
Ш.Эгамбердиевлар томонидан 2024 йил 29 июль куни Оқолтин тумани
У.Носир СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар “ХХХ” фермер
хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни
белгиланган ер майдонларига 6.61 гектар ер майдонига ноқонуний полиз
экинлари экиб, ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда
далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган.
Мазкур далолатномада даъвогарнинг 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин
туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоратадбирлари ва 2024-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона
жойлаштириш тўғрисида”ги 54-9-0-Q/24-сонли қарори талабларига зид
равишда 2 гектар чигит, 1 гектар сабзавот, 1 гектар картошка, 2 гектар
дуккакли экинлар ўрнига 6.61 гектарга ноқонуний равишда полиз экинлари
экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган ер участкасида самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва
белгиланганидан бошқа мақсадларда
аниқланганлиги белгиланган.
фойдаланилганлик
ҳолатлари
Бундан ташқари, жавобгар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан жуда
кўп миқдордаги қарздорликка қўйган, яъни жами 191.541.575,96 сўм
миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 59.979.250,20 сўмни
ташкил этади.
Мазкур ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишда
мавжуд ҳужжатлар, солиқ органларининг ёзма маълумотномаси ва ишга жалб
этилган мутахассисларнинг фикрлари билан тасдиқланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 06 февраль куни 2019 йил 15
ноябрда тузилган 276-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган.
Бироқ, жавобгар 2025 йилнинг 07 февраль куни ушбу таклиф хатининг
бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини
ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини
билдириб, бу ҳақда имзо ва хўжаликнинг муҳрини қўйган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019
йил 15 ноябрда тузилган 276-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Даъвогарнинг 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин туманидаги мавжуд ер
майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2024-йил ҳосили
учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 549-0-Q/24-сонли қарори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан
қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан
ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r.g v.uz” орқали ишлаб
чиқилган ва расмий эълон қилиниши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24
августдаги 505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман
(Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш
бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини
www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон
қилиниши белгиланган.
Мазкур Низомнинг 21-бандига асосан туман (Қувасой шаҳар)
ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича
тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва
рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r” орқали қабул
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 08 январда қабул қилинган
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг 55моддаси 3-қисмида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маъмурий
ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли
тарзда хабардор қилиш деб топилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 17 январь ҳолатига кўра жавобгарнинг
солиқлардан қарзи солиқлардан жами 191.541.575,96 сўм миқдорида
қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 59.979.250,20 сўм қисмини ер
солиғи ташкил этган.
Бу эса, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Солиқ инспекцияси томонидан
судга тақдим этилган ёзма маълумотнома билан тасдиқланади.
Жавобгар томонидан ер ижараси шартномаси шартларининг
бузилганлиги ҳамда даъвогарнинг 2024 йил 1 апрелдаги “Оқолтин туманидаги
мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2024йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш
тўғрисида”ги 54-9-0-Q/24-сонли қарори талаблари жавобгар томонидан
бажарилмаганлиги сабабли Халқ депутатлари Оқолтин тумани кенгашининг
2025 йил 05 февралдаги VII-6-13-9-122-K/25-сонли қарорига кўра жавобгар
билан тузилган ер ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш
белгиланган.
Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини
ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона
фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга
эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган
мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган.
Шартноманинг
17-бандида
ердан
белгиланган
мақсадда
фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
шартнома бекор бўлиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми
6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда
ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда
ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг
21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги
таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда
жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган
тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг
хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва
материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво
аризасини юборади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер
участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг
2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш
шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона
фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда
агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган
талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил
олинганда, давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб
бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари шартлари сўнгги уч
йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик
билан юритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек
етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида
етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк
ҳисобварақларида айланиши таъминламаганда - қишлоқ хўжалиги
корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор
қилинади, деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
“Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак” деб белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин” деб қайд этилган.
Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан
белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан 2 гектар чигит, 1 гектар сабзавот,
1 гектар картошка, 2 гектар дуккакли экинлар ўрнига 6.61 гектарга ноқонуний
равишда полиз экинлари экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан
ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона
фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик
ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим
этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 15 ноябрда
тузилган 276-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни
лозим деб топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган
3.750.000сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар ХХХнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ ва жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигиўртасида 2019 йил
15 ноябрда тузилган 276-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор
қилинсин.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 3.750.000
сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан даъвогар ХХХ фойдасига 37.500
сўм миқдорида почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин
Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд
орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
қилиши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов