Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/997 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Z m n-t ks lust r
Source ID 23222878-eff3-4a48-b549-e077fdfcdc30 Claim ID PDF Hash b78aced58b9bdc5c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
онуннинг 42-моддаси онуннинг 42 law
онуни 42-моддаси онуни 42 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/997-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 17 март Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 154 523 986,08 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни жавобгар вакили Р.Қаршиев (13.03.2025 йилдаги №34-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) га нисбатан 154 523 986,08 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаб, ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози йўқлиги, фаолиятда “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилгани, текширишда маҳсулотлар биржа савдоларисиз сотилгани аниқланиб, қонуннинг 42моддасига асосан 154 млн сўм молиявий жарима ҳисобланиб, тўланмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, даъво аризадаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг 2024 йил 05 декабрдаги №228SB-сонли буйруғига асосан жавобгарда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилиб, якуни бўйича 2024 йил 19 декабрь куни далолатнома расмийлаштирилган. Далолатномада жавобгарнинг пахта толаси, пахта ёғи ва шрот маҳсулотларини биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри сотганлиги ва бу билан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб, даъвогарнинг 2024 йил 23 декабрдаги қарори билан, Қонуннинг 29-моддаси, 42-моддасига асосан 154 523 986,08 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Қўлланилган молиявий жаримани тўлаб бериш учун муддатлар келишилиб, жарима 2024 йилда тўлаб берилиши лозим бўлган, шунингдек даъвогарнинг 2024 йил 23 декабрдаги ажрими билан тўлаш муддати 2025 йил 21 февралга қадар узайтирилган. Лекин 2024 йил ва 2025 йил февраль ойларида хам жарима тўланмасдан қолган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги №430-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги №53-сонли қарорларига асосан пахта толаси, пахта ёғи ва шрот маҳсулотлари фақат биржа савдолари орқали реализация қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси биринчи қсим, бешинчи бандида, рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун — савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади ва қонунчиликнинг бундай бузилишлари жарималар солишга сабаб бўлиши кўрсатилган. Даъвогар ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида иш қўзғатиб, натижаси юзасидан қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомнинг 43-банди иккинчи хатбошида, Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ваколатли давлат органи молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 42-моддасида, ушбу модданинг биринчи қисмиданазарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан ҳуқуқбузар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. Юқорида қайд этилганларга асосан жавобгарнинг Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузганлиги факти иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Шу муносабат билан, суд даъвонинг жавобгарга нисбатан 154 523 986,08 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Баён этилганларга асосан суд, ИПК 118-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, давлат божи ва почта харажатларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, молиявий жарима қўллаш қисми бўйича давлат божини ундирувсиз қолдиришни, жаримани ундириш қисми бўйича 3 090 479,72 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 38, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 154 523 986,08 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Жавобгар «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятига қўлланилган154 523 986,08 сўм миқдорида молиявий жарима ва 37 500 сўм почта харажати даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига ундирилсин. Жавобгар «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат бюджетига 3 090 479,72 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев