← Назад
Решение #2897672 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 46 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/1393-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 17 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё
вилоят бошқармасининг жавобгар “SAY UNOBOD PA TA TOZALASH”
акциядорлик жамиятидан 19 218 666,2 сўм а осий қарз, 237 298,5 сўм пеняни
Пенсия жамғармаси туман бўлимларининг туман Давлат солиқ
инспекциясидаги (пенсия ва нафақаларни молиялаштириш ва тўловни ташкил
этиш) “Марказий банк ХККМ” код 00014, ИНН 201122919,
№2001108601242163999061093-сон транзит ҳисоб рақамига ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили Д.Шакиров (2025 йил 17 мартдаги ишончнома асосида), Сирдарё
вилоят солиқ бошқармаси вакили А.Эшбоев (2025 йил 17 мартдаги 35-13518сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А НИ Қ ЛА Д И:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SAY UNOBOD
PA TA TOZALASH” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)дан 19 218 666,2 сўм а осий қарз, 237 298,5 сўм пеняни Пенсия
жамғармаси туман бўлимларининг туман Давлат солиқ инспекциясидаги
(пенсия ва нафақаларни молиялаштириш ва тўловни ташкил этиш) “Марказий
банк ХККМ” код 00014, ИНН 201122919, №2001108601242163999061093-сон
транзит ҳисоб рақамига ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 мартдаги ажрими билан низони предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси жалб қилинган
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар ишда вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш тўғрисида судга илтимоснома киритган.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Судда низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок этган Сирдарё вилояти солиқ
бошқармаси вакили ҳақиқатда жавобгарнинг пенсия тўловлари бўйича қарзи
борлигини таъкидлаб, важларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этди..
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда қатнашувчи шахсларнинг
кўрсатмаларини тинглаб, уларга баҳо бериб, судда тақдим этилган ҳужжатлар
билан иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, жавобгар корхонада ишлаган фуқаролар Эргашбой
Кадиров, Ахмеджан Юнусов, Алижон Далиев, Зебунисо Юсупова, Али
Буринбоев, Нурмат Худойбердиев, Жўрақул Туев, Тўймурод Асалов, Хасан
Гапуровлар “SAY UNOBOD PA TA TOZALASH” акциядорлик жамиятида
иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли майибланган.
Даъвогарнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ушбу фуқароларга
меҳнатда майиб бўлиш 2024 йилнинг декабрь ойлари ҳамда 2025 йилнинг
январь ойи учун жами 19 218 666,2 сўм ногиронлик нафақаси тўлаб берилган.
Меҳнатда майибланган фуқаролар учун пенсия жамғармаси томонидан
тўлаб берилаётган пул маблағлари жавобгар ташкилот томонидан ўз вақтида
қопланмаганлиги сабабли қарздорлик ҳосил бўлган. Жавобгар эса, ушбу
тўланган пул маблағларини даъвогар ҳисоб-рақамига ўтказиб бермаган ва
даъвогар томонидан берилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида ҳар ким
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек
боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги қонун (кейинги ўринларда қонун деб юритилади) нинг
66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг
қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар
ажратилиши мумкин.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга
тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон
Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Ушбу ҳолатда суд, даъво талаби тақдим этилган ҳужжатларга ва ишда
қатнашувчи шахсларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблаб, жавобгардан 19 218 666,2 сўм миқдорида тўланган нафақа пулини
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 237 298,5 сўм пеня ундириш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги
“Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун
ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни
тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг42-бандида: “Низомда
кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган
харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда,
қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун
қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня
ҳисобланади ва ундирилади.
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг
уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг
биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 237 298,5 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни шу миқдорда
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек суд, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан жавобгардан 389 119,30 сўм давлат божини республика бюджетига,
37 500 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 118, 176-179-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “SAY UNOBOD PA TA TOZALASH” акциядорлик
жамиятидан 19 218 666,20 сўм а осий қарз, 237 298,50 сўм пеня Пенсия
жамғармаси туман бўлимларининг туман Давлат солиқ инспекциясидаги
(пенсия ва нафақаларни молиялаштириш ва тўловни ташкил этиш) “Марказий
банк ХККМ” код 00014, ИНН 201122919, №2001108601242163999061093-сон
транзит ҳисоб рақамига ундирилсин.
“SAY UNOBOD PA TA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан:
-Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳисобига олдиндан
тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати;
-Республика Бюджетига 389 119,30 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик
муддатда кассация шикояти бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова