Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/933 Дата решения 17.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c14e0461-df84-4e89-8b8b-c6a1d6ba488a Claim ID PDF Hash 8bb71de0d4950e85... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 2-моддаси онуни 2 law
илиши ва 64-моддаси илиши ва 64 law
тказилиши ва 71-моддаси тказилиши ва 71 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/933-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 17 март Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «ААА» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар БББ бўлими билан 1, 2, 3, 4, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 30, 31, 32, 33, 34-сонли давлат макабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усуслида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 03.01.2024 йилда имзоланган №4-сонли шартнома ҳамда 01.07.2024 йилдаги №4/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган шартномалар бўлганлиги учун 2 613 472 545,63 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Г.Эргашева (11.03.2025 йилдаги №28-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси «ААА» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар БББ бўлими(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) билан 1, 2, 3, 4, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 30, 31, 32, 33, 34сонли давлат макабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усуслида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 03.01.2024 йилда имзоланган №4-сонли шартнома ҳамда 01.07.2024 йилдаги №4/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган шартномалар бўлганлиги учун 2 613 472 545,63 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 февралдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят ғазначилиги ҳамда Боёвут туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат депатраменти ва Сирдарё вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси вакили мутахассисис сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, давлат макабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усуслида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича 2021 йилда ўтказилган тендерда ғолиб бўлгани, тендер натижаси бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмаси ва қарорига асосан 2024 йил якунигача узайтирилгани, натижада 2024 йил шартномалар имзоланиб ишлар бажарилгани, 2024 йилнинг октябрь-декабрь ойларида бажарилган ишлар қийматидан 2 613 млрд сўм тўланмасдан қолгани, шартномалар ғазначиликдан тўлиқ ўтказилмаганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиб, қарзни тўлиқ ундиришни сўради. Суд мажлисида палата, жавобгар, Ғазначилик, молия органи, мактабгача ва мактаб таълим Сирдарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат депатраменти вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов комиссиясининг 2021 йил 17 ноябрдаги қарори билан даъвогар тендер (танлов)га қўйилган лотлар бўйича, 1, 2, 3, 4, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 30, 31, 32, 33, 34-сонли мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш аутсорсинг усуслида ташкил этиш бўйича танлов ғолиби деб топилиб, 2022 йил якунига қадар бўлган муддатга шартнома имзоланиб, хизматлар кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2022 йил 30 декабрдаги топшириқ хатида аутсорсинг усулини ташкил этиш жараёнида талабгорларни танлаб олиш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси тасдиқлангунга қадар Республикадаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига овқатлантириш хизматини кўрсатиб келаётган аутсорсер ташкилотлар билан амалда тузилган шартномалар муддатини 2023 йил 1 апрелга қадар узайтиришга рухсат берилган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 23 мартдаги мактабгача таълим соҳасини янада ривожлантириш ҳамда истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган №47-сонли йиғилиш баёнида 2022 йилда аутсорсерлар билан тузилган шартнома муддатлари, истисно тариқасида 2023 йил 31 декабргача узайтирилган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 28 ноябрдаги топшириқ хатида Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирларига Республикадаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига овқатлантириш хизматини кўрсатиб келаётган аутсорсер ташкилотлар билан тузилган шартномалар муддатини 2024 йил 31 июнга қадар узайтириш чорасини кўриш юклатилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги №626-сонли қарори билан тасдиқланган Низом(2-илова)нинг 22бандида агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларга кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда, комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкинлиги кўрсатилган. №626-соли қарор бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 27 июнь кунги №4-сонли йиғилиш баёнида комиссия томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларига овқатлантириш хизматини кўрсатиб келаётган аутсорсер ташкилотлар билан амалда тузилган шартнома муддатини 2024 йил 31 декабрга қадар узайтиришга розилик берилган(қарор қилинган). Натижада Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов комиссиясининг 2021 йил 17 ноябрдаги қарори билан тендер (танлов)га қўйилган лотлар ғолиби бўлган даъвогар билан 2024 йил якунига қадар 03.01.2024 йилда №4-сонли шартнома ҳамда 01.07.2024 йилдаги №4/1-сонли қўшимча келишувларимзоланиб, 2024 йил 31 декабрга қадар мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усуслида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган. Шартномага асосан озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, ишлар бажарилиб ҳизматлар кўрсатилган бўлсада 2024 йил 31 декабрь ҳолатига 2 613 472 545,63 сўм тўланмасдан қолган. Жами бажарилган ишлар қиймати, нархлар, устамалар текширилганда Сирдарё вилоят ҳокимининг хар ойлик қарорлари, таомнома, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори билан тасдиқланган нормативларга мос равишда амалга оширилганлиги тасдиқланди. Даъвогарнинг 2022-2024 йилларда ушбу фаолиятни олиб боришига 2021 йилда ўтказилган тендер ғолиблиги асос бўлсада, лекин 03.01.2024 йилда имзоланган №4-сонли шартнома ҳамда 01.07.2024 йилдаги №4/1-сонли қўшимча келишувлар ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган. Шу сабабли тўланган маблағлар жавобгарнинг ғазначилик бўлимида шу даврда ҳисоб рақамида мавжуд маблағига мос равишда имзоланган оралиқ шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши натижасида тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 631-632моддаларига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан бажарилади. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасига асосан ушбу қонун давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига амал қилиши ва 64-моддасида тендер мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилиши ва 71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг №306-сонли Пленум қарорининг 4-бандига асосан агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. 2024 йил октябрь-ноябрь ойларида даъвогарнинг аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича бажарган ишлари қийматидан 2 613 472 545,63 сўм тўланмасдан қолган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, қисман тўловлар жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда расмийлаштирилган шартнома ва бошқа ҳужжатларни Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. №306-сонли Пленум қарори 2.3.-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги ва бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, қарзнини қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг №269-сонли қарорида хам тушунтиришлар берилган. Юқоридагиларга кўра, жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланганлиги сабабли пудрат ишлари бўйича тендер ўтказилган ва унда даъвогар ғолиб деб топилган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар тўлиқ қабул қилиниб, ҳисоб рақамида мавжуд маблағга мос равишда Ғазначилик орқали қисман тўловлар тўлаб берилган. Лекин ишларни жавобгар қабул қилган бўлсада ҳисоб-рақамида маблағ йўқлиги сабабли Ғазнадан рўйхатдан ўтказилмасдан қолган, бажарилган ишларнинг бир қисми тўланмаган ва ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлари ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, шартномаларни тузилмаган деб топишни, тузилмаган шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмаслиги, лекин бажарилган ишлар ҳужжатлар асосида тасдиқланса, бажарилган ишларни рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 613 472 545,63 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг тасдиқланган қисми бўйича 52 269 450,91 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қи л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «ААА» масъулияти чекланган жамиятиманфаатида жавобгар БББ бўлимидан 2 613 472 545,63 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар БББ бўлимидан даъвогар «ААА» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 613 472 545,63 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар БББ бўлимидан Республика Бюджетига 52 269 450,91 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев