← Назад
Решение #2897679 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1226-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 13 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ
“Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар – “Ризанова Гулбаҳор
Тинчликовна” якка тартибдаги тадбиркордан кредит бўйича муддати
ўтган
6 323 584,30 сўм асосий кредит қарзи ва 4 063 187,64 сўм
кредит фоиз қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишини даъвогар вакили – Э.Холматов (2025 йил 3 январдаги 01-08/1-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Микрокредитбанк” (бундан кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “Ризанова Гулбаҳор Тинчликовна” якка
тартибдаги тадбиркор (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан кредит бўйича муддати ўтган 6 323 584,30 сўм асосий кредит қарзи
ва 4 063 187,64 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган палата, жавобгар вакиллари суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
127-129, 170-моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата ва
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, даъво талабини кўллаб-қувватлаб уни қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини тўлиққаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
“Микрокредитбанк”
акциядорлик-тижорат
банки
Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига
мурожаат қилиб, унда банк манфаатини ҳимоя қилиб, жавобгар дан
муддатидан олдин онлайн кредит бўйича асосий қарз ва кредит қолдиғи учун
ҳисобланган фоизни ундириш ҳақида суд идорасига даъво аризаси киритиб
берилишини сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 07.08.2023 йилда тузилган
51-сонли кредит шартномасига мувофиқ, жавобгарга қуёш панеллари сотиб
олиш учун 60 ой муддатга, йиллик 19 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан
45.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартларга
амал қилинмасдан, кредитни қайтариш графигига риоя этилмай, кредит
бўйича тўловларини ойма-ой ва муддатида амалга оширилмасдан
келинаётгани оқибатида 24.01.2025 йил ҳолатига кредит бўйича муддати ўтган
6 323 584,30 сўм асосий кредит қарзи ва 4 063 187,64 сўм кредит фоиз қарзини
ташкил қилади.
Жавобгар кредит қарздорлигини тўлаш ҳақида бир неча маротаба оғзаки
ва ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса-да, муддати ўтган қарздорликни
сўндириш юзасидан зарур чоралар кўрилмасдан келинмоқда.
Ваҳоланки, кредит шартномасида, банк кредит шартномаси бўйича
кредитни ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи банк томонидан берилган
кредитларни мазкур шартномага илова жадвалига асосан белгиланган
муддатларда ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси
1-қисмида, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан
бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлиши, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси
1-қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси
3-қисмида, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли
экани қайд қилинган.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қўшма қарорида тушунтириш берилган.
Суд, қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгардан муддати ўтган 6 323 584,30 сўм асосий кредит
қарзи ва 4 063 187,64 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон РеспубликасинингИқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан 375 000 сўм давлат
божини Республика бюджетига ундириб, почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 65, 130-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 234, 236, 735,
738, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚА Р О Р ҚИ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Микрокредитбанк” манфаатида даъво тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фойдасига
асосий жавобгар “Ризанова Гулбаҳор Тинчликовна” якка тартибдаги
тадбиркордан муддати ўтган 6 323 584,30 сўм асосий кредит қарзи ва
4 063 187,64 сўм кредит фоиз қарзинива олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар – “Ризанова Гулбаҳор Тинчликова” якка тартибдаги
тадбиркордан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, олти ой муддатда кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов