← Назад
Решение #2897682 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1249-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 13 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ манфаатида,
жавобгар “Юлдашева Умида Тўйчибаевна” якка тартибдаги тадбиркордан
муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган 10 404 000
сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилган тўлов учун ҳисобланган 1 230 762
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили З.Саттарова (2025йил 06 январдаги 01-08/894-сонли
ишончнома асосида), жавобгар У.Йўлдошева иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар “Бизнесни
ривожлантириш банк” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Юлдашева
Умида Тўйчибаевна” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда
жавобгар деб аталади)дан муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит,
муддати ўтган10 404 000 сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилган тўлов
учун ҳисобланган 1 230 762 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига
мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга чорва моллари
сотиб олишмақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлигини, жавобгар томонидан мунтазам равишда кредит
шартномаси талаблари бузилиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
тўламасдан келаётганлигини, ҳозирги кунда ҳам жавобгар даъво аризасида
ундириш талаб қилинган муддати ўтган фоизларни тўламаганлигини, кредит
мақсадсиз ишлатилганлигини билдириб, даъво талабининг муддати келмаган
асосий қарз ва жарима ундириш талабини қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар кредит шартномаси бўйича чорва моллари сотиб олиб
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун маҳаллада тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи Жалилова Шарофатга учраганлигини, у уни
маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Тешабоев Илхомга
учраштирганлигини, бу вақтда унинг турмуш ўртоғи Тешабоева Гулчеҳра
ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаганлигини, улар уни алдаб чорва мол олиб
берамиз деб кредитни унинг номига расмийлаштириб, кредит маблағларини
ўзаро талон-тарож қилинганлигини, кредит маблағидан ўзи томонидан
фойдаланилмаганлигини, кредитни талон-тарож қилинишида банк
ходимларининг ҳам иштироки борлиги учун даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Гулистон БХОва жавобгар
ўртасида 20.05.2024 йилда тузилган 146-сонли кредит шартномасига мувофиқ,
банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга чорвачилик фаолиятини
кенгайтириш мақсадида 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик
18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилган.
Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажармай,
жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган чорва молларинисотиб олиш
учун
эмас,
аксинча
чорва
моллари
сотиб
олиш
учун
“GR ND E N IZ
”МЧЖ билан 2024 йил 08 майда 09/05-сонли
шартнома тузиб, шартномага асосан унга пул маблағи ўтказибберилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан банк хизматлари марказига чорва
моллари етказиб берилгани ҳақида ҳисоб-фактура тақдим этилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 100.000.000 сўм кредит
маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан
чорва моллари олиб келинмаганлиги учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб
топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар
жиддий равишда бузилиб, кредит эвазига чорва моллари олиб келинмаган.
Жавобгарнинг 07.04.2025 йил ҳолатига кредит бўйича асосий қарзи
100.000.000 сўм, кредит қолдиғи учун ҳисобланган фоиз 10 404 000 сўм жами
кредит қарздорлиги 110.404.000 сўмни ташкил қилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини бажармай, жавобгарга умумий
овқатланиш жиҳозлари сотиб олиш учун эмас бошқа мақсадда 100 000 000 сўм
кредит (қарз) берган. Бироқ, жавобгар бунинг оқибатида кредит шартномасида
назарда тутилган овқатланиш жиҳозларини сотиб ололмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-бандида, қарз
олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги
аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов
мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа кўрсаткичлари тўлиқ
бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш,
фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига
эгалиги қайд этилган.
Даъвогар Сирдарё шаҳар филиалининг кредит шартномаси бўйича
маълумотномасида жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 100 000 000
сўм асосий кредит мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд
шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Кредит шартномаси бўйича умумий овқатланиш жиҳозлари сотиб олиш
мақсадида банк кредит маблағи жавобгарга йўналтирилмаганлиги сабабли суд
кредит дастлаб банк томонидан жавобгар ҳисоб рақамига бошқа мақсадда
чиқариб берилганлиги учун жавобгар томонидан кредит шартномасида
назарда тутилмаган маҳсулотларнинг сотиб олинишига айнан даъвогарнинг
ўзи сабабчи бўлган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгардан муддати
келмаган кредит бўйича асосий қарзи 100.000.000 сўм ундириш талабини,
судга мурожаат қилгандан кейин тўланган кредит қолдиғи учун ҳисобланган
фоиз
10 04 000сўм қарзни ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим
топади.
Шунингдек, мақсадсиз ишлатилган кредит бўйича 1 230 762сўм
пеняундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.2 бандида,
қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар
бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.01 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди
деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъво талабидаги 1 230 762сўм миқдоридаги пеняни 200 000 сўмгача
камайтиришни лозим топди.
Суд даъвогарнинг жавобгардан муддати келмаган кредит бўйича асосий
қарзи 100.000.000 сўм ундириш талабини, судга мурожаат қилгандан кейин
тўланган кредит қолдиғи учун ҳисобланган фоиз 10 404 000 сўм қарз хамда
200 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи
қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгар
ҳисобидан 2 232 623,24 сўм Республика бюджетига давлат божи, жавобгардан
даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд
Ўзбекистон
қарорқилди:
Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ манфаатида,
жавобгар “Юлдашева Умида Тўйчибаевна” якка тартибдаги тадбиркордан
муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган
10 404 000 сўм фоиз қарздорлик ҳамда кечиктирилган тўлов учун ҳисобланган
1 230 762 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ фойдасига жавобгар “Юлдашева
Умида Тўйчибаевна” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган
100 000 000 сўм асосий кредит, муддати ўтган 10 404 000 сўм фоиз қарздорлик
ҳамда кечиктирилган тўлов учун ҳисобланган 200 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “Юлдашева Умида Тўйчибаевна” якка тартибдаги тадбиркор
ҳисобидан 2 232 623,24 сўм Республика бюджетига давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов