Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/930 Дата решения 13.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b4e0c012-60ce-4de6-bbe0-5ace0562a2ae Claim ID PDF Hash c80665ccea62857f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
м почта харажати ундиришни ИПК 118-моддаси м почта харажати ундиришни ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/930-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 13 март Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Фарход ғаллакор» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар«Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 42 496 534 сўм асосий қарз ва 21 248 267 сўм пеня ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Ашуралиев (ишончнома асосида), палата вакили М.Шерназаров (11.02.2025 йилдаги №05-109-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Қодиров (06.03.2025 йилдаги №15сонли ишончнома асосида) ва адвокат Р.Салихов (05.03.2025 йилдаги ордер асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Фарход ғаллакор» фермер хўжалигиманфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар«Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 42 496 534 сўм асосий қарз ва 21 248 267 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата ва даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгарга 2024 йил ғалла топширилгани, шартномада ғалланинг ҳақи 2024 йил мавсум 1 сентябрга қадар тўланиши белгилансада шу кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ва адвокат даъво ариза бўйича ўз эътирозларини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 28 январда дон харид қилиш бўйича №24-42719/G-21889-25-сонли фючерс шартнома имзоланиб, шартномада даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олиб, шартноманинг 3.4-бандида топширилган маҳсулот бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳосил йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларида мавжуд, электрон ҳисоб-фактураларга асосан жавобгар ғаллани қабул қилиб олиб, 03.02.2025 йил ҳолаига ўзаро таққослаш далолатномада 42 496 534 сўм қарздорликни тан олган бўлсада, товар ҳақи тўлаб берилмаган, даъвогарнинг ундириш чоралари натижа бермаган. Шу сабабли суд, даъвонинг 42 496 534 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвода жавобгардан олинган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли ундан 21 248 267 сўм пеня ундириш сўралган. Даъвонинг неустойка ундириш қисмига шартноманинг 4.2-банди асос қилинган, унга кўра етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига пеня тўлаши назарда тутилган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шартномада уруғлик буғдой ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шунингдек етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига пеня тўлаши назарда тутилган. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлиги ҳужжатлар асосида тасдиқлаб берилмади. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини хам асосли лекин пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, иш ҳолати бўйича товарлар ҳақи олдиндан тўланмасада, уруғлик дон берилгани лекин ҳақи тўлаб берилмаганлиги сабабли пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 3 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига 42 496 534 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни ИПК 118-моддасига асосан 1 274 896,02 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Фарход ғаллакор» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 42 496 534 сўм асосий қарз ва 21 248 267 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар«Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар «Фарход ғаллакор» фермер хўжалиги фойдасига 42 496 534 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 1 274 896,02 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев