← Назад
Решение #2897686 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ФК | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| аролик Кодекси | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1197-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 13 март
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси
котиблигида,“Ўзкўприк” кластерининг Самарқанд филиали ДМнинг
“RUSTA ”хусусий корхонаси ҳисобидан 84 296 560 сўм асосий қарз,948 336
сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
Ўзкўприк” кластерининг Самарқанд филиали ДМ вакили М.Назаров (2025
йил 12 февралдаги 25-сонли ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ўзкўприк” кластерининг Самарқанд филиали ДМ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“RUSTA ”хусусий корхонаси(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 84 296 560 сўм асосий қарз,948 336 сўм банк фоизини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
қарздорлик
тўлаб
берилмаганлигини
билдириб,
даъво
талаби
қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
қарздорлик
тўлаб
берилмаганлигини
билдириб,
даъво
талаби
қаноатлантиришни сўради.
Судишни
кўришда
иштирок
этган
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасига
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади)асосан юзага келган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 31 октябрда
24120012393226-сонли бетон етказиб бериш ва 2024 йил 13 ноябрда
2412001239568-сонли махсус техникани ижарага бериш шартномалари
электрон тарзда расмийлаштирилган.
2024 йил 31 октябрда 24120012393226-сонли бетон етказиб бериш
шартномасининг 1.1-бандига кўра жавобгар даъвогарга бетон маҳсулотлари
етказиб бериш, даъвогар эса товарни қабул қилиш ва қийматини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича жами 467 918 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берган бўлса, жавобгар томонидан 419 382 000 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилиб, қолган пул маблағларига маҳсулот
етказмаганлик оқибатида 47 918 000 сўм қарздорлик даъвогарга тўлаб
берилмаган.
Даъвогар томонидан пулларнинг ўтказилиганлиги ва маҳсулотни қабул
қилиб олинганлиги бўйича тўлов топшириқномалари ва счёт-факутарларни
судга тақдим этган. Ушбу ҳужжатлар ўрганилганда жавобгарнинг ушбу
шартнома бўйича 47 918 000 сўм қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 ноябрда 2412001239568сонли махсус техникани ижарага бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг
1.1-бандига кўра ижрочи (жавобгар) махсус транспортларни буюртмачи
(даъвогар) талабномаси асосида тақдим этиш мажбуриятини олган. Шартнома
суммаси 346 300 265,27 сўмни ташкил этади.
Ижара предмети автокран, экскаватор, юк автомашиналари бўлиб,
уларнинг ижара тўлови учун даъвогар жавобгарга жами 161 558 000 сўм пул
маблағи ўтказган бўлиб, жавобгардан 125 179 43,50 сўмлик ижара тўлови
бўйича счёт-фактураларни қабул қилиб олган. Натижада жавобгарнинг ушбу
шартнома бўйича 36 378 562,50 сўм қарздорлигини келиб чиққан.
ФКнинг 635-моддасига асосан, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги
келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш
муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ
муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
Бироқ, буюртмачи томонидан шартнома шартларига мувофиқ
белгиланган муддатда тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида
даъвогар олдида 84 296 560 сўм асосий қарздорлик вужудга келган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар ҳисобидан 84 296 560 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси корхонани,
бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш
ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва
қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш
ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни
капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, жавобгарнинг даъво талабидаги жами 84 296 560
сўм қарздорлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги учун, ушбу
даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
84 296 560 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар суддан жавобгар томонидан шартнома шартларини
ўз вақти ва лозим даражада бажарилмаганлиги учун 948 336 сўм банк фоизини
ундиришни сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган 13.5 фоиз банк фоизи ҳисоблаб, 84 296 560 сўмга нисбатан бир
кунлик банк фоизи 11 380 035 сўмни 12 га бўлиб, 948 336 сўм банк фоизи
ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Банк фоизи 11 380 035 сўм сўралиши
асосли бўлса-да, даъвогар томонидан ундан кам миқдорда 948 336 сўм банк
фоизи ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 327-моддасига асосан
бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўлаши, фоизлар миқдори банк фоизининг ҳисоб
ставкаси бўйича белгиланиши кўрсатилган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд даъвогарнинг банк фоизи ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвогар фойдасига 948 336 сўм банк фоизини тўлиқ
ундиришни лозим топади.
ФКнинг 326-моддаси талабларига кўра суд, қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сўралган пеня
суммасини 9 600 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига
биноан суд харажатлари ундирувини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини даъво талабларининг қаноатлантирилган
қисми бўйича жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топиб, ИПКнинг
118,176-179-моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Ўзкўприк” кластерининг Самарқанд филиали ДМ даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“RUSTA ”хусусий корхонасиҳисобидан “Ўзкўприк” кластерининг
Самарқанд филиали ДМ фойдасига 84 296 560 сўм асосий қарз, 948 336 сўм
банк фоизи, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“RUSTA ”хусусий корхонасиҳисобидан Республика бюджетига
1 704 897,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов