Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2404/4014 Дата решения 12.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db86a14a-7f15-4b33-98e3-a7ad57fb3ef1 Claim ID PDF Hash abb9f85fa68681a1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 101-моддаси тисодий процессуал кодекси 101 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 73-моддаси нинг 73 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2404/4014-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 12 март Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов котиблигида, аризачи-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар-“ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган 2024 йил 23 апрелдаги № 260925-сон Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидагиаризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Х.Бойирбеков (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Надирбеков, жавобга вакили А.Усмонбеков (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда аризачи/Ўзэнергоинспекция деб юритилади) судга ариза киритиб, “ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан берилган 2024 йил 23 апрелдаги № 260925-сон Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун берилган лицензияни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 04 январдаги ажрими билан “ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамиятига қарашли АГТКШга етказиб берилаётган газ таъминоти ҳолати юзасидан “ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсига нисбатан жиноят иш қўзғатилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддаси 1-бандига асосан иш юритиш тўхтатилган. Суднинг 2025 йил 28 февралдаги ажрими билан 4-1202-2404/4014-сонли иқтисодий иш бўйичаиш юритиш тикланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, аризадаги важларини такрорлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари лицензия бекор бўлса, бир неча ишчилар ишсиз қолишини билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак, деб белгиланганлиги, жавобгар жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, жавобгар томонидан содир этилган қоидабузарлик юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Пахтазор ҚФЙ, Камолот МФЙ ҳудудида жойлашган “ AFTUN GO‘ZALI” МЧЖга Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) томонидан 2024 йил 23 апрелда № 260925-сонли лицензия беш йил муддатга берилган. Ўзэнергоинспекция Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил 16 июль куни Сирдарё тумани, Камолот МФЙда жойлашган “ AFTUN GO‘ZALI” МЧЖга қарашли АГТКШга ўрнатилган AUTO ILOTRO русумли завод рақами А17J 066 бўлган EG Uнинг манифольд қурилмаси жўмракларига ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда табиий газдан фойдаланилаётганлиги аниқланиб, далолатнома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳукми билан “ AFTUN GO‘ZALI” МЧЖга қарашли АГТКШга ўрнатилган “AUTO ILOT- RO” русумли завод рақами А17J 066 бўлган манифольд импульс кранларига ўрнатилган тамға (пломба)ни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақламай, қасддан газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига ташқи таъсир ўтказиб, манифольд : тенглаштирувчи вентиль жўмракларига ташқаридан аралашиб, унга ўрнатилган тамға (пломба) билан ўралган мис симларни бўшаштириб, жўмраклардан очиқ ҳолатда фойдаланиш орқали ташқи механик куч таъсири кўрсатган ҳолда ноқонуний фойдаланилганлиги, “ UDUDGAZ SIRDARYO” газ таъминоти филиалига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Юқоридаги ҳаракатлар билан, жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун талаблари ва шартлари бузилган. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 14-моддасига кўра, лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар лицензияларни бекор қилади ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Ушбу Қонуннинг 33-моддаси мазмунига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига бекор қилиниши белгиланган. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 51-банди биринчи қисми тўртинчи хатбошига кўра, лицензияловчи орган қуйидаги ҳолда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади: лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади. Юқоридаги Низомнинг 25-иловаси 9-банди “к” кичик бандида нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан, охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик — шахс-лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат томонидан рухсатсиз аралашиш қўпол равишда бузиш ҳисобланадиган талаб ва шартлар рўйхатига киритилган. Лицензия шартлари қўпол равишда бузилганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукми билан ўз тасдиғини топганлиги, шунингдек юқоридаги хуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд аризачининг “ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган 2024 йил 23 апрелдаги №260925-сон Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун берилган лицензияни бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда мазкур талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддасининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод қилинганлиги боис, суд жавобгардан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган 37 500 почта харажатини жавобгардан аризачи ҳисобига ундиришни, 2025 йил 04 январь кунидаги суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлигини инобатга олиб, 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатни жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 14, 33моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 51-банди, 25-иловаси 9-банди “к” кичик банди, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 165, 176-179, 186, 217, 221-222моддаларини ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддасининг 19бандини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг “ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган 2024 йил 23 апрелдаги № 260925-сон Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидагиаризаси қаноатлантирилсин. “ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган 2024 йил 23 апрелдаги № 260925-сон Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун берилган лицензия бекор қилинсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Жавобгар-“ AFTUN GO‘ZALI” масъулияти чекланган жамиятидан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳисобига 37 500 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали белгиланган тартибда апелляция, кассация шикояти бериши мумкин, Судья Х.У. Сулайманбекова