← Назад
Решение #2897707 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олинади ва | 55 | — | law | |
| шунингдек ФК | 381 | — | law | |
| риш натижасида ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/976-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 11 март
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Фермер, дехқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгашининг «ААА» фермер хўжалиги
манфаатида БББ жавобгарлигида, «Электрон-онлайн аукционларни ташкил
этиш маркази» акциядорлик жамиятининг ким ошди савдосини ўтказиш
юзасидан қарорни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни Ховос туман прокурори ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили
Р.Шодиев (08.10.2024 йилдаги ишончнома асосида), Фермер, дехқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгаши юристи Б.Отабоевлар
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгаши
«ААА» фермер хўжалиги (кейинги матнларда «даъвогар» деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, БББ нинг «Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг ким
ошди савдосини ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни сўраган, даъво
аризада «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик
жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси
жавобгар сифати кўрсатилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ва кенгаш юристи ҳолат жуда чигаллашиб
кетгани сабабли тўлиқ тушунчага эга эмаслиги, даъво ариза важларини
тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмаслиги, «Электрон-онлайн
аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамияти ким ошди
савдосини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши ёки қилмаслиги ҳақида
билмаслиги, сўралган қарор мавжуд эмаслиги, қарорни кўрмагани ва судга
тақдим эта олмаслиги, иш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича барча ҳужжатларни
йиғиб, ўрганиб кейинчалик судга мурожаат қилиш лозимлигини
ўрганганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида ҳудудиу прокурор ёрдамчиси даъвогар ва кенгаш
ходимларининг фикрларини тинглаб, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгарлар суд мажлисида иштиок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга
маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)
128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Боёвут туман ҳокимлигининг 2008 йил
21 февралдаги №183-сонли қарори билан фуқаро С.Миравитовга чорвачилик
йўналиши бўйича «Сўнмас эзгу орзулари»фермер хўжалигини ташкил этиш
учун туманнинг «Ғалаба» фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудидаги №886сонли контурдан 10 гектар (Га) ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилган.
Туман ҳокимининг 2012 йил 17 майдаги №955-сонли қарори билан
«Сўнмас эзгу орзулари» фермер хўжалигининг 2012 йил 15 айдаги №2-сонли
умумий йиғилиш қарори тасдиқланиб, хўжалик рахбари Д.Миравитовнинг
соғлиғи ёмонлашгани сабабли Шодиев Рузибой хўжалик рахбари этиб
тайинланиб, рахбар ўзгарганлиги сабабли ҳужжатларга ўзгартириш киритишга
қарор қилинган.
«Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик
жамиятининг 2023 йил 22 ноябрь кунги №YU-065-998672-сонли баённомасида,
№7515628-сонли лот билан, Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Ғалаба СИУ,
Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги №1094 контурдаги, 24,1228 Га қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер майдони (яйловлар, дориворчилик) электрон
танлов орқали 261 720 800 сўм қийматда, 30 йил муддатга, ғолиб деб топилган
Джураев Улуғбек Ахматжоновичга берилган, натижада туман ҳокимлиги ва
«Ахмад сила фарзандлари» фермер хўжалиги ўртасида қишлоқ хўжалигига ер
участкасини ижарага бериш юзасидан 2023 йил 24 ноябрда №741125/123-23сонли электрон шаклда шартнома имзоланиб, 2023 йил 27 ноябрда кўчмас мулк
обьектига бўлган ҳуқуқлар электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Баён этилганларга асосан даъвогарга тегишли туманнинг «Ғалаба»
ҳудудидаги №886-сонли контурдаги 10 гектар (Га) ер майдони эмас балки
Ғалаба ҳудудидаги №1094 контурдаги 24,15 гектар ер электрон танлов орқали
реализация қилиниб, фуқаро Джураев Улуғбек Ахматжонович ғолиб деб
топилиб, 2023 йил 22 ноябрь кунги №YU-065-998672-сонли баённома
расмийлаштирилган.
Ер майдонини электрон танлов орқали реализация қилишда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сон қарори билан
тасдиқланган “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер
участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти”га риоя қилинган.
Натижада «Ахмад сила фарзандлари» фермер хўжалиги ва Боёвут туман
ҳокимлиги ўртасида 2023 йил 24 ноябрда туманинг Янгиобод махалласи
ҳудудидаги 24,1228 гектар ер участкасини ижарага бериш бўйича №741125/12323-сонли шартнома имзоланган.
Суд, даъвонинг «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш
маркази» акциядорлик жамиятининг ким ошди савдосини ўтказиш тўғрисидаги
қарорини бекор қилиш талабини, қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Муқаддам даъвогар «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш
маркази» акциядорлик жамиятининг 2023 йил 22 ноябрь кунги №YU-065998672-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга даъво
киритган ва 4-1203-2401/1632-сонли иқтисодий иш бўйича суднинг 2024 йил
01 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
ИПК 25, 26, 110-моддаларига асосан кимошди савдоси ўтказиш юзасидан
қарорни бекор қилиш талаби иқтисодий судларга тааллуқли ҳисобланмайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили ва кенгаш юристи ҳолат бўйича тўлиқ
тушунчага эга эмаслиги ва даъво ариза важларини ҳужжатлар асосида тасдиқлай
олмаслигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги №269-сонли қарорининг 18, 19-бандларида ФКнинг 380моддасига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) билан бир қаторда шартнома
тузиш ҳуқуқи кимошди савдосининг предмети бўлиши мумкинлиги, агар
кимошди савдосининг предмети товарлар (ишлар, хизматлар) бўлса, кимошди
савдосининг натижалари ҳақидаги баённома шартнома кучига эга бўлиши, агар
тарафлардан бири уни имзолашдан бош тортса, битим тузилмаган деб
ҳисобланиб, ФК 380-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган
оқибатлар
қўлланилиши,
шунингдек
ФК
381-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди
савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келиши, шу боис, агар кимошди савдосининг натижалари
бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди
савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай
даъвони қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқоридаги асосларга кўра суд, кимошди савдоси ўтказиш билан боғлиқ
низо бўйича даъво талабида кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида
талаб қўйилмасдан, аксинча кимошди савдоси ўтказиш тўғрисидаги қарорни
бекор қилиш сўралганлиги сабабли, даъво бўйича иш юритишни тугатиш эмас
балки даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб
равишда, ишни кўриш натижасида ИПК 118-моддасига асосан 3 750 000 сўм
давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни, лекин Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси, 1-қисми, ўн
саккизинчи бандига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилган,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318-сонли
Қарори 3-бандига асосан даъвогар ва манфаати кўзланган тараф давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан 37 500 сўм
почта харажати тўланганлигини, давлат божини ундирувсиз қолдиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман
кенгашининг «ААА»фермер хўжалиги манфаатида БББ жавобгарлигида,
«Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик
жамиятининг ким ошди савдосини ўтказиш юзасидан қарорни бекор қилиш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «ААА» фермер хўжалиги зиммасидаги почта харажатлари
олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев