← Назад
Решение #2901952 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2401/110-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
апрель
2024 йил 1
Фориштуман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасуловраислигида,
судья ёрдамичси Ж.Тилабовнинг котиблигида, аризачиФориш туман солиқ
инспекцияси жавобгар
"MUROD-CHORVA-BIZNES"
FERMER
XO‘JALIGIга
нисбатан
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда
шакллантирилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Бахриев (2024 йил
19 мартдаги 21/1-00336-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Фориш
туман солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фориш туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб
юритилади) Фориш туман иқтисодий судига ариза мурожаат қилиб,
"MUROD-CHORVA-BIZNES" FERMER XO‘JALIGI (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд
жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
материалларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар ҳисоботларни
топширмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд,
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси (бундан буён матнда “СК” деб юритилади)нинг 273-моддасига
асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган
бўлсада, жавобгар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ
органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Жавобгар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатилганлиги тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган
бўлсада,
жавобгар
томонидан
белгиланган
муддатларда
солиқ
мажбуриятлари бажарилмаган.
СКнинг 111-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур
солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай
ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун
ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб,
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодексининг 111 ва 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
"MUROD-CHORVA-BIZNES" FERMER XO‘JALIGIнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ
ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)нинг чиқиш қисми ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
"MUROD-CHORVA-BIZNES"
FERMER
XO‘JALIGIга
хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг, солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма
кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
Ҳ.Б. Мамарасулов