Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2403/636 Дата решения 28.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Фарғона механика заводи
Source ID 95f815cd-de85-4ec3-89a2-4735b910f179 Claim ID PDF Hash e2b3ddff0fd26d3d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
«б» банди ва 14-моддаси «б» банди ва 14 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
аролик Кодексининг 238-моддаси аролик Кодекси 238 code_article
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения 8 525 символов
4-1501-2403/636-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ март Фарғона шаҳри 2024 йил 28 Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьси Х.Жамолиддинов раислигида, А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Толипов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасининг жавобгар «Фарғона механика заводи» масъулияти чекланган жамиятидан 23 569 711 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Фарғона механика заводи» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 23 569 711 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан ишни суд мажлисида кўриш кунига қадарли тўловлар амалга оширилмаганлигини ҳисобга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаролар Умаров Одилжон, Касимов Володия Хакимович, Оманов Шерали Тажиматович, Эргашев Элмурод Ахмадалиевич, Бабахонов Хайрулло Асадиллаевичларга «Фарғона механика заводи» масъулияти чекланган жамиятида ишлаб, ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда бахтсиз ҳодиса туфайли майиб бўлган ва уларга нисбатан ногиронлик пенсияси тайинланган. Фуқароларга жавобгар корхонада ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан пенсия тўловлари тўлаб келинган. Мазкур пенсия тўловлари ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар томонидан даъвогарга ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 2023 йилнинг 01 сентябрдан 2023 йил 31 декабргача фуқаро Умаров Одилжон учун 9 500 222 сўм, Касимов Володия Хакимович учун 3 779 544 сўм, Оманов Шерали Тажиматович учун 3 041 000 сўм, Эргашев Элмурод Ахмадалиевич учун 3 041 000 сўм, Бабахонов Хайрулло Асадиллаевич учун 4 207 945 сўм жами 23 569 711 сўмлик пенсия тўловлари тўланмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 23 569 711 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги 661-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловаси 4-боби 18-бандига кўра, Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчива учинчи қисмлари асосида қопланади. Низомнинг 21-бандига кўра, Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумий тўпламини, жумладан, Пенсия жамғармасининг пенсионерларни ҳисобга олиш жойидаги ҳудудий бошқармаларидан ва туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда чиқаради ва пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг 10 январига қадар уни тегишли юридик шахсга етказади. Юридик шахс тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини солиштириб чиқиши шарт. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг йигирманчи январига қадар юридик шахс ўзи солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ўтган йилда пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этади. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, жумладан, ахбороткоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумот юридик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварағида ушбу Низомнинг 19-бандида кўзда тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам бўлиши мумкин эмас. Ушбу Низомнинг 22-бандида эса Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган жойдаги ҳудудий бошқармалари қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддасига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар, боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади деб белгиланган. Мазкур Низом талабларига кўра даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган нафақа тўловларини коплаб бериш ҳақида талабнома билан мурожаат қилган. Лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида “Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан регресс тартибда 23 569 711 сўм тўланган пенсия пулларини ва 34 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан жавобгар «Фарғона механика заводи» масъулияти чекланган жамиятидан 471 394,22 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 129,170,176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига жавобгар «Фарғона механика заводи» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан регресс тартибда 23 569 711 сўм қарздорлик ҳамда 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Фарғона механика заводи» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 471 394,22 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья Х.К. Жамолиддинов