← Назад
Решение #2902286 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 15 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| «б» банди ва | 14 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 238 | — | code_article | |
| суд ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 203-5 | — | law |
Текст решения
8 925 символов
4-1501-2403/639-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2024 йил
28 март
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасининг жавобгар « EGAOLI ER» масъулияти чекланган жамиятидан 1 547 000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаро Мўминов Афзалбек Мадамин ўғлига
жавобгар корхонада ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Қонунининг 15-моддасига асосан ногиронлик пенсияси тайинланган ва ҳар ойда
пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар
жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, фуқаро Мўминов Афзалбек
Мадамин ўғли учун 2023 йил 1 ноябрдан 2023 йил 31 декабрга қадар ҳисобланган
1 547 000 сўм тўланган пенсия тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2024 йил 8 февраль кунги 35/220сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона
вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, « EGA- OLI ER» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 547 000 сўм
қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Даъво аризаси ва унинг иловалари жавобгар « EGA- OLI ER» масъулияти
чекланган жамиятига топширилганлиги почта алоқа хизматининг RС155196667UZсонли хабарномаси билан тасдиқланади.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республикада ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни
6 800 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш
ва ишни 2024 йил 28 март куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарнинг давлат
рўйхатига олинган ҳамда даъвогар билан тузилган шартномада кўрсатилган юридик
манзилига юборилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим
этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шу сабабли мазкур иқтисодий иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб
чиқилган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, фуқаро И.Пўлатовга жавобгар корхонада ишлаган
даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан
ногиронлик пенсияси тайинланган ва ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур
пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар томонидан ўтказиб берилиши
лозим бўлсада, фуқароИ.Пўлатов учун ҳисобланган 1 547 000,4 сўм тўланган пенсия
тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги
661-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва
бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловаси 4-боби 18-бандига кўра, Пенсия жамғармасига
Қонуннинг
12-моддаси «б»
банди ва 14-моддасига мувофиқ,
шунингдек,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб
бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг
66-моддаси иккинчива учинчи қисмлари асосида қопланади.
Низомнинг 21-бандига кўра, Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ
ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими кўрсатиб
ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг
амалдаги харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг умумий тўпламини, жумладан,
Пенсия жамғармасининг пенсионерларни ҳисобга олиш жойидаги ҳудудий
бошқармаларидан ва туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларни ҳисобга
олган ҳолда чиқаради ва пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг 10 январига қадар
уни тегишли юридик шахсга етказади.
Юридик шахс тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда
кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга сарфланган олдинги йил учун Пенсия
жамғармасининг амалдаги харажатларини солиштириб чиқиши шарт.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили Қонуннинг
12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсия тўланган йилдан кейинги йилнинг
йигирманчи январига қадар юридик шахс ўзи солиқ тўловчи сифатида рўйхатга
олинган солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланган ҳолда, ўтган йилда пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақида
маълумотни тақдим этади.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, жумладан,
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилган
пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумот юридик ёки
жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварағида ушбу Низомнинг 19-бандида кўзда
тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда
ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам
бўлиши мумкин эмас.
Ушбу Низомнинг 22-бандида эса Пенсия жамғармасининг юридик шахс солиқ
тўловчи сифатида рўйхатга олинган жойдаги ҳудудий бошқармалари қонунчиликка
мувофиқ ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маблағлар юридик шахслар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик
шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддасига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар,
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг
7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун
12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига
қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш
давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади деб белгиланган.
Мазкур Низом талабларига кўра даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган
нафақа тўловларини коплаб бериш ҳақида талабнома билан мурожаат қилган. Лекин
жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида “Мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан
регресс тартибда 1 547 000 сўм тўланган пенсия пулларини ва 34 000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан жавобгар « EGA- OLI ER»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 340 000 сўм давлат божини Республика
бюджетига ундиришни лозим топади.
ИПК 203-5-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция
шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида
ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига жавобгар
« EGA- OLI ER» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан регресс тартибда
1 547 000 сўм қарздорлик ҳамда 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар « EGA- OLI ER» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
340 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали
Фарғона
вилоят
судининг
иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Судья
Х.К. Жамолиддинов