← Назад
Решение #2902289 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 289 символов
Судья Ҳ.Саъдуллаев
4-2101-2403/498-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И
Навоий шаҳри
2024 йил 27 март
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Ҳ.Саъдуллаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий
вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар
“Нарпай Соҳибқирони” фермер хўжалиги ва “Нурмурод Қаҳҳор” фермер
хўжалигидан солидар тартибда жами 62.628,94 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
О.Файзуллаев (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси
“Агробанк” АТБ (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза тақдим этиб, “Нарпай Соҳибқирони” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ва “Нурмурод Қаҳҳор” фермер
хўжалигидан (кейинги ўринларда матнда кафил деб юритилади) солидар тартибда
62.628,94 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўланмаганлиги сабабли даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакили тушунтиришларини
тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2021 йил 9 апрелда 46-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартномага кўра жавобгарга йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил
муддатга 119.617 АҚШ доллари миқдорида сўм миқдорида кредит ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
матнда ФК деб юритилади) ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган
миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаган бўлиб, унинг банк олдида жами 62.628,94 АҚШ
доллари миқдорида кредит қарздорлиги, шундан 52.836,79 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтмаган асосий кредит қарздорлиги, 7.584,24 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 1.707.53 АҚШ доллари
миқдорида фоиз қарздорлиги ва 500,38 АҚШ доллари миқдорида пенядан
қарздорлиги қолган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 8.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида
қайтарилмаганда, жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз
муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида
пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган
сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги назарда тутилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан кредит шартномасида
белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, даъво
талабининг ундан мазкур кредит қарздорликларини ундириш ҳақидаги қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар кредит қарздорлигини кафилдан солидар тартибда
ундиришни сўраган.
Ажратилган кредит маблағининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида,
даъвогар, жавобгар ҳамда кафил ўртасида 2023 йилда (сана кўрсатилмаган)
кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасига кўра, кафиллик миқдори 59.749 АҚШ доллари
миқдорида бўлиб, мазкур кредит шартномаси бўйича қарздор кредитни ўз вақтида
қайтариш тўғрисидаги мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада
бажармаганда, кафил бўлган шахс даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит
тўловларини, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва кредит мажбуриятларини
ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисобварағидаги маблағлари
ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз
зиммасига олган.
ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик
шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Шунингдек, кафиллик шартномасининг 4.1-4.2-бандларига кўра, Қарз
олувчи томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаган ёхуд лозим
даражада бажармаганда Кафил Банкнинг ёзма талабномасини олгач, 3 иш кунида
ихтиёрий равишда Қарз олувчининг ижро қилинмаган пул мажбуриятларини
тўлаши, Кафил томонидан Банкнинг пул талабномаси ихтиёрий равишда
бажарилмаганда, унга ёзма талабнома юборилган кундан бошлаб 5 иш куни
муддатида Банк Кафилнинг депозит ҳисоб рақамидан пул маблағини қарз
мажбурияти доирасида мемориал ордер билан ундириб олиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан 2023 йил 15 февралдаги огоҳлантириш
хати орқали жавобгарга ва кафилга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби
қўйилган бўлиб, бироқ улар томонидан мазкур талаб эътиборсиз қолдирилган.
Шу муносабат билан, суд кредит асосий қарздорлигининг 59.749 АҚШ
доллари миқдоридаги қисмини ва 1.707.53 АҚШ доллари миқдорида фоиз
қарздорлигини кафилдан солидар тартибда ундиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади, 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Баён қилинганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексиниг 118, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “Агробанк” АТБнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Нарпай Соҳибқирони” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк”
АТБ фойдасига жами 62.628,94 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги,
шундан 52.836,79 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтмаган асосий кредит
қарздорлиги, 7.584,24 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 1.707.53 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлиги, 500,38 АҚШ
доллари миқдорида пеня ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Кредит асосий қарздорлигининг 59.749 АҚШ доллари миқдоридаги қисми ва
1.707.53 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлиги “Нурмурод Қаҳҳор” фермер
хўжалигидан солидар тартибда ундирилсин.
Жавобгар “Нарпай Соҳибқирони” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 15.651.010 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин.
Судья
Ҳ.Х. Саъдуллаев