← Назад
Решение #2902293 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 325 символов
4-2101-2403/617-сонли иқтисодий иш
судья Ҳ.Саъдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2024 йил 27 март
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Саъдуллаев“Навоий
агрокимёҳимоя”
ҲАЖнинг
“Амирбек
Асадбек
пойдевори”
фермер
хўжалигиганисбатан 5.490.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасибўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Навоий агрокимёҳимоя” ҲАЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб,
“Амирбек Асадбек пойдевори” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш
натижасида юзага келган 5.490.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши, ушбу
модданинг тўққизинчи қисмига кўра эса суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текшириши, далиллар билан танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши ва
ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этмаган.
Суд, юқоридагиларга асосан ишдаги мавжуд хужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 26 мартдаги
253-сонли шартномага кўра, даъвогар жавобгарга минерал ўғитлар, ўсимликларни
кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа кимёвий маҳсулотларни
етказиб бериш ва агрокимёвий хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ 2020 йил 17 июлдаги, 29 июлдаги,
30 июлдаги, 30 сентябрдаги ва 30 ноябрдаги ҳисоб-фактураларга асосан жами
15.494.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берган ва хизматлар кўрсатган.
Бироқ, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан,
етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз муддатида тўлаб
бериш чораларини кўрмаган. Натижада унинг даъвогар олдида 5.490.000 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2021 йил 1 сентябрда имзо ва муҳр
билан тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади, 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Шунга кўра, суд мавжуд қарздорлик ишдаги мавжуд далилларга асосан
тасдиғини топганлиги боис, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Баён қилинганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топиб, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар
“Навоий
агрокимёҳимоя”
ҲАЖнинг
даъво
талаби
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Амирбек Асадбек пойдевори” фермер хўжалигидан даъвогар
“Навоий агрокимёҳимоя” ҲАЖ фойдасига 5.490.000 сўм қарздорлик, 340.000 сўм
давлат божи ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Х. Саъдуллаев