Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2401/385 Дата решения 26.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Ашуров Азизбек Ғаниевич
Source ID 139017f5-0599-45d6-a273-d9c79222c4ba Claim ID PDF Hash 87b3e3877dd0e28b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 146 символов
4-1805-2401/385-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2024 йил 26 март Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Р.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатини кўзлаб, жавобгар "Ашуров Азизбек Ғаниевич" фермер хўжалигидан35 578 348 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Н.Бахромов (ишочнома асосида), жавобгар вакили (иштирок этмади) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ашуров Азизбек Ғаниевич" фермер хўжалиги(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 35 578 348 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб, даъво бўйича тушунтириш бериб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, тарафлар вакилларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 17.05.2023 йилда даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби туман электр корхонаси электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергия етказиб бериш тўғрисидаги коммунал шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан истеъмолчига электр энергиясини ажратган. Шартноманинг 3.6-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 35 578 348 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 01 ноябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китобларда ҳам ўз аксини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъво аризасининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 35 578 348 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажатини, республика бюджетига 711.566,96 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар"Ашуров Азизбек Ғаниевич" фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 35 578 348 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 34 000 сўмлик почта харажати; Республика бюджетига 711.566,96 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Ғ.Р. Игамов