← Назад
Решение #2902296 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПКнинг | 63 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 864 символов
4-1501-2302/1525-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Д.С.Акрамова
Апелляция инстанцияда
маърузачи судья
А.Абдурахманов
Тафтиш инстанцияда
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ АР О Р И
Наманган шаҳри
2024 йил 26 март
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Қ.Ходжаев раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Мамадалиеванинг котиблигида,
даъвогар “Ввв” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Ффф ва
қўшимча жавобгар Қққга нисбатан судга киритган “Ввв” масъулияти
чекланган жамиятининг 2020 йил 5 март кунги сохта баёни асосида қабул
қилинган таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва Қққни
улушдорлар сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори ва
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 11 октябрдаги қарори устидан “Ввв” хусусий
корхонаси томонидан берилган тафтиш шикоятини даъвогар вакиллари
Г.Мухамедова (ишончнома асосида), адвокат Х.Исраилова (ордер асосида),
қўшимча жавобгар Э.Кадирова, вакили адвокат А.Исмоилов (ордер асосида),
қўшимча жавобгар Р.Ариповаларнинг иштирокидасудлов ҳайъатининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ввв” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Ффф (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Қққ
(бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан Фарғона
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Ввв”
масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 5 март кунги сохта баёни
асосида қабул қилинган таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва
Қққни улушдорлар сафидан чиқаришни сўраган.
Суднинг ажрими билан қўшимча жавобгарлар сифатида Қққ,
Шамсутдинова Малика Махмудовна, Арипова Норинисо Фазиловна ва
Алиева Дилфуза Махмуд қизи жалб этилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 март кунги ҳал
қилув қарори билан даъво рад этилган.
Даъвогар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилишни сўраган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 октябрдаги қарори билан
даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Кейинчалик даъвогарнинг мулкчилик шакли ўзгариб, хусусий
корхонага айлантирилган.
Даъвогар Фарғона вилоят судининг тафтиш инстанциясига тафтиш
шикояти билан мурожаат қилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2023 йил 10 март куни қабул қилинган ҳал қилув қарори ва
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 11 октябрдаги қарорини бекор қилишни, иш
бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг 2022 йил 6 майдаги 1390-сон билан
қайта рўйхатдан ўтказилган Низом ва таъсис шартномаси давлат хизматлари
маркази Фарғона туман бўлими томонидан қалбакилаштирилганлиги, ушбу
ҳолатларга биринчи инстанция суди баҳо бермаганлиги, Э.Қодирова
улушини Д.Алиева фойдасига воз кечганлиги, биринчи инстанция суди бу
ҳолатга баҳо бермаганлиги, жамиятнинг устав фондидаги улушдан
(улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги
ҳақида жамият бундай воз кечишнинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма
равишда хабардор қилиниши кераклиги, воз кечиш тўғрисидаги жамият ёзма
равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг
ҳуқуқларини амалга ошириши ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига
олиши ҳақида важларни келтирган.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2024 йил 31 январдаги ажрими билан тафтиш
шикояти иш юритишга қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 28 февралдаги
ИСҲ-189-сонли алоқа хатига асосан мазкур иқтисодий ишни тафтиш
тартибида кўриш учун Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига ўтказиш белгиланган ҳамда Фарғона вилоят судининг
2024 йил 1 мартдаги ажрими билан иш Наманган вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўриш учун
ўтказилган.
Наманган вилоят судининг 2024 йил 7 мартдаги ажрими билан тафтиш
шикояти иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили оғзаки илтимоснома билан мурожаат
этиб, ишни биринчи инстанцияда кўриш жараёнида даъвогар адвокати бўлиб
қатнашган Р.Низамовани гувоҳ сифатида кўргазмасини эшитишни сўради.
Қўшимча жавобгар вакили адвокат гувоҳ сифатида қатнашиши мумкин
эмаслиги сабабли илтимосномани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати
жойида
маслаҳатлашиб,
илтимосномани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари тафтиш шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди бир қатор процессуал ҳуқуқ
нормалари бузганлигини, даъвогар суд мажлисини бошқа кунга қолдириш
ҳақида ариза берган бўлсада, инобатга олмаганлигини, жамият улушдори
Н.Ариповани суд мажлиси куни ва вақти ҳақида огоҳлантирмаганлигини, иш
ҳужжатларидаги Г.Муҳаммедовага 2022 йил 28 декабрда берилган 7-сонли
ишончномадан бошқа ишончнома берилмаганлигини билдириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида Э.Қодирова ва унинг вакили жамият ҳозирда
2020 йилда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатда масъулияти чекланган
жамият мулкчилик шаклига қайтганлигини, шикоят асоссиз эканлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция ва
апелляция инстанцияси судининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Н.Арипова тафтиш шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўради.
М.Н.Шамсутдинов ва М.М.Шамсутдиновалар суд мажлисини
ўзларининг иштирокисиз кўришни сўраб ариза берганлар.
Суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган Д.Алиева суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш
тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг
127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш
шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
лозим топди:
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилганида, даъво аризасига даъвогар
томонидан 2022 йил 28 декабрда берилган 7-сонли ишончномага асосан
ҳаракат қилувчи Мухаммедова Гулчеҳра Абдуллаевна имзо чекканлиги,
ишончномада Г.Муҳаммедованинг даъво аризасини имзолаш ваколати
махсус кўрсатилмаганлиги аниқланди.
ИПКнинг 63-моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга
уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга
ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик
судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва
даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув
битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув
ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш
(ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш
тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини
талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно. Вакилнинг
ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга
бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша
шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Ишни биринчи инстанцияда ва апелляция инстанциясида кўриш
жараёнида даъво аризасига имзо чеккан вакилнинг даъво аризасини имзолаш
ваколати ишончномада махсус кўрсатилмаганлиги судларнинг эътиборидан
четда қолган.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва
иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан
қолдиришга ҳақли.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси
имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган
шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради деб, белгиланган.
Шунга кўра судлов ҳайъати даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан
имзоланган деб баҳолайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанциясининг қарорини тўлиқ бекор
қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, апелляция инстанцияси
қарори ижроси юзасидан берилган ижро варақаси бўйича ундирувни бекор
қилишни, даъвогардан шикоят беришда кам тўланган апелляция инстанцияси
учун 1 500 000 сўм, тафтиш инстанция учун 1 500 000 сўм, жами
3 000 000 сўм давлат божини бюджетга ундиришни, тўланган суд почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 169, 324,
4
324 ,3246,3247,3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“Ввв” хусусий корхонаси (собиқ) (ҳозирда “Ввв” масъулияти чекланган
жамияти) томонидан берилган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 10 март куни
қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 октябрдаги
қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
“Ввв” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Тўланган суд почта харажатлари “Ввв” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
“Ввв” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан бюджетга 3 000 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 11 октябрдаги ижро варақаси бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари
А.Мухиддинов
А.Иномов