Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2402/203 Дата решения 25.03.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья JO‘RABOYEV DADAJON SHAVKATBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Қққ
Source ID 90e38371-c9ae-42bc-a2f8-6f4fa203a2fc Claim ID PDF Hash a89e17846ef1594c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
аролик Кодексининг 114-моддаси аролик Кодекси 114 code_article
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения 12 539 символов
4-1604-2402/203-сонли иш Биринчи инстанцияда ажрим қабул қилган судья Д.Жўрабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ АР О Р И Наманган шаҳри 2024 йил 25 март Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Мамадалиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ФФФ” фермер хўжалигининг жавобгарлар “Қққ” АТБ, “Қққ” АТБ Наманган вилоят филиали, “Ввв” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 18 мартдаги гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 февралдаги ва 2024 йил 27 февралдаги ажримлари устидан “ФФФ” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар вакили А.Умаров(ишончнома асосида), жавобгар “Қққ” АТБ вакили Ш.Олимжанов (ишончнома асосида), жавобгар “Ввв” масъулияти чекланган жамияти раҳбари В.Вохобжанов, фуқаро Шамсутдинов Ойбек Шухратовичнинг вакили У.Шамсутдинов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида судлов ҳайъатининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ФФФ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Қққ” АТБ, “Қққ” АТБ Наманган вилоят филиали, “Ввв” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 18 мартдаги гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2024 йил 20 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими ва Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Султония кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Шамсутдинов Ойбек Шухратович жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 февралдаги ажрими билан иш тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ўтказилиб, иқтисодий суд иши бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 февралдаги ҳамда 2024 йил 27 февралдаги ажримларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос сифатида низолашилаётган гаров шартномаси 2021 йил 18 мартда тузилган бўлиб, бу вақтдаги банк бўлими билан бўлган ўзаро муносабатга О.Шамсутдиновни ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлиги, балки у мулкни кейин, яъни 2022 йил 20 декабрь кунги аукцион савдосида сотиб олганлиги, даъво аризасида келтирилган талаб жавобгар сифатида жалб қилинган юридик шахсларга тааллуқли эканлиги, мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган фуқаро Ў.Шамсутдиновни бу низога ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида “Қққ” АТБ вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида “Ввв” масъулияти чекланган жамияти рахбари шикоятни қонуний кўриб чиқишни сўради. Фуқаро О.Шамсутдиновнинг вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини 2024 йил 20 февралдаги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими ва Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Султония кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Шамсутдинов Ойбек Шухратович жалб этиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, ишни тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ўтказиш, иқтисодий суд иши бўйича иш юритиш тугатиш ҳақида 2024 йил 27 февралдаги ажримини бекор қилиш қисмини қаноатлантиришни рад қилиб, ушбу ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади: “Қққ” АТБ Наманган вилоят филиали ва “Ввв” МЧЖ ўртасида 2021 йил 18 мартда 335-сонли кредит шартномаси имзоланган. Кредит маблағларини қайтарилиши таъминоти сифатида банк, жавобгар ва даъвогарлар ўртасида 2021 йил 18 мартда гаров (ипотека) шартномаси имзоланган. Гаров (ипотека) шартномасига кўра,даъвогарга тегишли Наманган шаҳар, Орзу МФЙ, Зиёнур кўчасида жойлашган умумий ер майдони 2 959,14 кв.метр, участкадаги қурилиш майдони 2 959,14 кв.метрдан иборат “Иссиқхона” бино иншоотлари ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан “Қққ” АТБ фойдасига “Ввв” МЧЖдан кредит ва фоизлардан бўлган 167 044 361 сўм ва почта ҳаражатларини ундирилиши белгиланган. Ундирув гаров мулки даъвогарга тегишли Наманган шаҳар, Орзу МФЙ, Зиёнур кўчасида жойлашган “Иссиқхона” бино иншоотларига ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратилиши белгиланган. Суднинг қарори қонуний кучга кирганидан сўнг мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими суднинг ижро варақаси асосида белгиланган тартибда ижро ишини қўзғатган. Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлимининг 2022 йил 26 октябрдаги “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Наманган шаҳар, Орзу МФЙ, Зиёнур кўчасида жойлашган “Иссиқхона” бино иншоотлари электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган. 2022 йил 20 декабрда ўтказилган аукцион савдо натижаларига кўра, фуқаро Шамсутдинов Ойбек Шухратович ғолиб деб топилган. 2022 йил 29 декабрдаги ОА 0613-632047-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомасида, Наманган шаҳар, Орзу МФЙ, Зиёнур кўчасидаги ер участкасининг умумий ер майдони 1 га, бино қурилиш ости майдони 0,295914 га ер майдонида жойлашган “Иссиқхона” бино иншоотларини фуқаро Шамсутдинов Ойбек Шухратович 524 062 500 сўмга сотиб олганлиги кўрсатилган. 2023 йил 20 февралда электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага асосан 1714401/R-А3585329-сон билан Шамсутдинов Ойбек Шухратовичнинг мулк ҳуқуқи ва ерга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 20 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Шамсутдинов Ойбек Шухратович жалб этилган. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқли ҳисобланади. ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Биринчи инстанция суди иш бўйича қабул қилинадиган суд ҳужжати фуқаро Шамсутдинов Ойбек Шухратовичнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир ўтказиши мумкинлигини ҳисобга олиб, иқтисодий ишни фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топган. Гарчи апелляция шикоятида учинчи шахсларни жалб этиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш сўралган бўлсада, ИПКда бу каби ажрим устидан шикоят қилиш назарда тутилмаган. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Шунга кўра апелляция шикоятини 2024 йил 20 февралдаги ажримни бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 114-моддасига кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Гарчи, даъвогар апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг 2024 йил 27 февралдаги ажримини бекор қилишга асос сифатида важлар келтирилсада, судлов ҳайъати ушбу важларга кўшилмасликни лозим деб ҳисоблади. Чунки, гаров мулки фуқаро томонидан сотиб олиниб, ушбу мулкка нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган. Даъвогар ҳақиқий эмас деб топишни сўраётган гаров шартномаси эса фуқарони мулкни сотиб олиш жараёнини вужудга келтирувчи ҳужжатларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, биринчи инстанция суди низо юзасидан қабул қилинадиган суд ҳужжати фуқаронинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир этиши мумкин деб ҳисоблаб, ишни тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ўтказиш ҳақида тўғри ва асосли тўхтамга келган. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятининг 2024 йил 20 февралдаги ажримни бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, 2024 йил 27 февралдаги ажримни бекор қилиш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, 2024 йил 27 февралдаги ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган 34 000 сўм суд почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, суднинг 2024 йил 15 мартдаги ажрими билан давлат ижрочисига юклатилган фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2-160-2305/8132-сонли иш бўйича 2023 йил 8 майдаги фермер хўжалиги томонидан қурилган бино-иншоотлар ва қурилмаларни ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини чиқиндилардан тозалаган ҳолда топшириш ҳақида қабул қилган ҳал қилув қарорини ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъвони таъминлаш чорасини бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 99, 118, 273, 274, 276, 279, 280, 281-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилади: “ФФФ” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятининг 2024 йил 20 февралдаги ажримни бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатилсин. Апелляция шикоятини 2024 йил 27 февралдаги ажримни бекор қилиш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. 2024 йил 15 мартдаги ажрим билан қўлланилган даъвони таъминлаш чораси бекор қилинсин. Тўланган 34 000 сўм суд почта харажати “ФФФ” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов А.Иномов