Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/5925 Дата решения 20.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Osiyo Maqsadli Qurilish
Source ID 4d8c9002-9e4c-4e23-8fe1-dd29af4581bb Claim ID PDF Hash d12cedcbd5d2ee99... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Текст решения 5 455 символов
4-1001-2421/5925-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 20 март Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, давогар Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУКнинг жавобгар “Osiyo Maqsadli Qurilish” МЧЖ ҳисобидан 118 877 713 сўм асосий қарз, 19 821 952 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида даъвогар вакили О.Хайтбаев (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК (матнда даъвогар деб юритилади) “Osiyo Maqsadli Qurilish” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогарнинг топшириғи кура жавобгар ишларни бажариши, даъвогар эса уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, олдиндан тўлов амалга оширилган. Жавобгар томонидан ишлар тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 118 877 713 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан асосий қарз, 19 821 952 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига (матнда ФК деб юритилади) кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогарнинг топшириғи кура жавобгар маҳсулотларини етказиб бериш, даъвогар эса уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар тўлов топшириқномаларига асосан 118 877 713 сўмни 2021 йилнинг декабрь ойида жавобгарга тўлаб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан 118 877 713 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Қарз суммаси иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 19 821 952 сўм пеня ундириш сўралган. Пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 118 877 713 сўм асосий қарз, 19 821 952 сўм пеня, олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 773 993,3 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Osiyo Maqsadli Qurilish” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК фойдасига 118 877 713 сўм асосий қарз, 19 821 952 сўм пеня, олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Osiyo Maqsadli Qurilish” МЧЖ тадбиркор ҳисобидан ресбуплика бюджетига 2 773 993,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши (протест келтириши) ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов