← Назад
Решение #2902304 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article |
Текст решения
7 339 символов
4-1001-2421/5976-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 20
март
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, даъвогар Кадастр
агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг жавобгар “PREMIUM AUTO
SERVICE" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Тошкент шаҳар,
Яккасарой туман, “Кичик халқа йўли” кўчаси, 22V-уй манзилида 160
кв.мўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ғайриқонуний
равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилиши, яроқли ҳолатга
келтирилиши, шу жумладан ундаги 160 кв.м қурилмани ўз ҳисобидан бузиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
тарафлардан даъвогар вакили А.Норбоев (2024 йил 7 февралдаги 01-22-1965сонли ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси (матнда даъвогар
деб
юритилади)
давлат
инспектори
томонидан
2023
йил
29 августда “PREMIUM AUTO SERVICE" масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади) томонидан Тошкент шаҳар, Яккасарой
туман, Кичик халқа йўли кўчаси, 22V-уй манзилида 160 кв.м ўзбошимчалик
билан эгаллаб олинганлиги ва унда 160 кв.м ноқонуний қурилма
қурилганлиги аниқланиб, далолатнома расмийлаштирилган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 29 августда
кўрсатма хати юборилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкасини қайтариш ва унда қурилган ноқонуний қурилмани 15 кун
муддатда бартараф этиш юзасидан кўрсатма хати юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу кўрсатма хати бажарилмаганлиги
боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар зиммасига Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, “Кичик халқа йўли”
кўчаси, 22V-уй манзилида 160 кв.м ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкасини ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда
қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилиши, яроқли ҳолатга келтирилиши, шу жумладан ундаги 160 кв.м
қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Кадастр агентлигининг Тошкент
шаҳар
бошқармасидавлат
инспектори
томонидан
2023
йил
29 августда Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, Кичик халқа йўли кўчаси,
22V-уй манзилида 160 кв.м ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва
унда 160 кв.м ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланиб, далолатнома
расмийлаштирилган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 29 августда
кўрсатма хати юборилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкасини қайтариш ва унда қурилган ноқонуний қурилмани 15 кун
муддатда бартараф этиш юзасидан кўрсатма хати юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 212-моддаси учинчи қисмига кўра ўзбошимчалик билан иморат
қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат
органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан
иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасининг биринчи
қисми 11-бандига асосан ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдори ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни
тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриши шарт.
Шунингдек, Ер кодексининг 91-моддасига асосанўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик
қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган
тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорига
1-илова “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 53-бандига кўра ер участкаларидан мақсадсиз
фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний
қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисидаги Кадастр агентлиги
органларининг кўрсатмаси жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўн беш
кун муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, Кадастр агентлиги
органлари
Ўзбекистон
Республикаси
Ер
кодексининг
36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш
ҳамда ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)
юзасидан тўғридан тўғри судга мурожаат қилишга ҳақлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, ваколатли давлат органи томонидан жавобгар
ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилма
қурилганлиги аниқланган ва ушбу қурилма жавобгар томонидан ихтиёрий
муддатда бартараф қилинмаган.
Қайд этилганларга кўра суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасида иккита номулкий талаблар
қўйилганлиги сабабли “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг илова Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра
жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 6 800 000
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 212-моддаси, Ер кодексининг 40,91-моддалари, Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118,170,176–179,184-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “PREMIUM AUTO SERVICE" масъулияти чекланган
жамияти зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг
15 кун муддатда Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, “Кичик халқа йўли”
кўчаси, 22V-уй манзилида жойлашган 160 кв.м ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкасини ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилиши, яроқли ҳолатга келтирилиши, шу
жумладан ундаги 160 кв.м қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар “PREMIUM AUTO SERVICE" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси
фойдасига 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “PREMIUM AUTO SERVICE" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6800 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов